Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet333/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

321-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган 
кредиторнинг жавобгарлиги
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган дастлабки кредитор 
янги кредитор олдида унга ўтказилган талабнинг ҳақиқий эмаслиги 
учун жавоб беради, бироқ қарздор бу талабни бажармаганлиги учун 
жавоб бермайди, дастлабки кредитор янги кредитор олдида қарздор 
учун ўз зиммасига кафолатни олган ҳоллар бундан мустасно.


706
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
шарҳланаётган моддада талабдан бошқа шахс фойдасига воз 
кечган дастлабки кредиторнинг жавобгарлиги ҳажмини аниқлаш-
тирилган. мазкур нормани дастлабки кредиторнинг ҳуқуқлари 
бошқа шахсга битим асосида ўтказилганда қўлланилади. Ўз ҳуқуқ-
ларини ўтказиб бераётган дастлабки кредиторнинг, шунингдек, 
талаб қилиш ҳуқуқини қўлга киритаётган янги кредиторнинг 
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари битим орқали белгиланганлиги 
сабабли, дастлабки кредитор ана шу битим, яъни талаб қилиш 
ҳуқуқидан воз кечиш битими доирасида жавобгарликка эга бўлади. 
мазкур ҳолатда, дастлабки кредитор ўзи ўтказиб бераётган талаб 
қилиш ҳуқуқининг ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Ҳолбуки, ўша 
талабнинг бажарилмай қолиши учун дастлабки кредитор жавоб 
бермайди. Бундан дастлабки кредитор ўз зиммасига қарздор учун 
кафиллик олган ҳолат истисно этилади.
322-модда. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш
Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредитор-
нинг розилиги билан йўл қўйилади.
Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги 
муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига 
қарши қўйишга ҳақли.
Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга 
рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   329   330   331   332   333   334   335   336   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling