707
23-боб. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
қарзнинг бошқа шахсга ўтказилишида, худди талаб қилиш
ҳуқуқини ўтказиб беришда бўлгани каби, мажбуриятнинг моҳияти
ўзгаришсиз қолади. Янги қарздор дастлабки қарздорнинг мажбурият
ва ҳуқуқларини қабул қилиб олади. шу боисдан янги қарздор
кредиторнинг талабига қарши кредитор билан дастлабки қарздор
ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни илгари
суриши мумкин.
қарзни бошқа шахсга ўтказиб
бериш битимининг шаклига
ҳам худди талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиб бериш учун ўрнатилган
қоидалар қўлланилади. хусусан, қарзнинг ўтказилиши қарзнинг
вужудга келишига асос бўлган битим қандай шаклда тузилган бўлса,
ўша шаклда бажарилади.
шунингдек, шарҳланаётган моддада кафиллик қилувчи ва
гаровга қўювчи учинчи шахс бўлган ҳолатдаги гаров учун хос
бўлган хусусиятлар кўрсатиб ўтилган. хусусан,
агар кафиллик
ҳолатида кафил қарздор алмашувига рози бўлмаса, қарзнинг ўзини
бошқа шахсга ўтказиш билан кафиллик бекор бўлади. худди шу
каби, гаровга қўювчи учинчи шахс
томонидан белгиланган гаров
агар у қарздорнинг алмаштирилишига рози бўлмаса, гаровни бекор
бўлишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: