Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet331/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

318-модда. Кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа 
шахсга ўтиши
Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга қуйида-
ги ҳолларда ўтади:
1) кредитор ҳуқуқларидаги универсал ҳуқуқий ворислик натижасида;
2) кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги 
суднинг қарорига мувофиқ;
3) қарздорнинг мажбурияти ушбу мажбурият бўйича қарздор бўл-
маган кафил ёки гаровга қўювчи томонидан бажарилиши оқиба тида;
4) суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга 
нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси 
(ўтиши) натижасида;
5) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
1. шарҳланаётган моддада кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа 
шахсга бевосита қонун асосида ёки қонунда кўзда тутилган муайян 


703
23-боб. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
ҳолатларнинг вужудга келиши натижасида ўтказилиши тўғрисидаги 
меъёрлар белгилаб қўйилган.
Биринчи бандда универсал ҳуқуқий ворислик масаласи 
кўрсатилган бўлиб, унга кўра кредитор бўлиб ҳисобланган шахснинг 
барча ҳуқуқлари ҳуқуқий ворисларга ўтказилади. Бу ҳолат жисмоний 
шахснинг вафоти ёки юридик шахснинг қайта ташкил этилиши 
натижасида рўй беради. Инсон вафот этганда унинг мажбурият 
бўйича ҳуқуқлари худди мулкий ҳуқуқлар каби меросхўрларга ўта-
ди. Бунда мазкур Кодекснинг 184-моддасига биноан мерос хўрларга, 
шунингдек, мерос қолдирувчининг мажбуриятлари ҳам ўтади.
Юридик шахслар қайта ташкил этилган ҳолда универсал ҳуқуқий 
ворислик вужудга келади, бунда қайта ташкил этилаётган юридик 
шахснинг ҳуқуқлар ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисларига 
ўтади.
Кредиторнинг ҳуқуқи, шунингдек, суд қарори асосида ҳам бошқа 
шахсга ўтади. Суд қарори билан ҳуқуқларнинг ўтказилиши қатор 
қўшимча шарт-шароитлар мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади. 
Жумладан, кредитор ҳуқуқларини ўтказиш мумкинлиги қонунда 
белгиланган бўлиши шарт. масалан, агар солидар қарздорлардан 
бири кредитор олдидаги барча қарздорларнинг мажбуриятини адо 
этса, энди у бошқа қарздорларга нисбатан регресс талаб қилиш 
ҳуқуқини қўлга киритади. Агар ушбу қарздорлар мазкур шахснинг 
талабларини бажаришдан бўйин товлайдиган бўлсалар, суд қарори 
билан уларни талабни бажаришга мажбур этиш мумкин. шунингдек, 
мана шу ҳуқуқни амалга ошириш учун ҳам шахснинг ўзи судга 
мурожаат этиши шарт.
2. мажбуриятни бажарган кафил мазкур мажбурият бўйича талаб 
қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. шунингдек, агар қарздор бўлиб 
ҳисобланмаган гаровга қўювчи қарздорнинг мажбуриятини бажарса, 
гаровга олувчи кредиторнинг мазкур мажбуриятга оид ҳуқуқлари 
унга ўтади.
Кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида ўтказилиши, шунингдек, 
суброгация натижасида ҳам юз бериши мумкин. Суброгацияда 
суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталаш натижасида қопланган 
зарар учун жавобгар шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини суғурта 
товонини тўлаган суғурталовчига тўлаган суммаси доирасида 
ўтказиб берилади. Бу ҳолда суғурталовчи зарар учун жавобгар бўл-
ган шахсга нисбатан кредитор сифатида намоён бўлади.


704
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
қонунда кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтишига доир 
бошқа ҳолатлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling