702
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Агар талаб қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар тақдим этил-
маса, қарздор янги кредитор олдида талабни бажармасликка ҳақли
ҳисобланади.
Ушбу модданинг маъносидан талаб қилиш ҳуқуқининг янги
кредиторга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар янги кредитор
томонидан қарздорга тақдим этилиши келиб чиқади.
317-модда. Қарздорнинг янги кредитор талабига қарши
эътирозлари
Қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар янги кредиторга ўтганлиги
ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки кредиторга қарши
эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши қўйишга ҳақли.
мазкур Кодекснинг 315-моддасида
дастлабки кредиторнинг
ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда
ва шартлар асосида ўтиши белгилаб қўйилган. Бинобарин,
бундан
шундай мантиқий хулоса келиб чиқадики, қарздорнинг ҳам ҳуқуқлар
ўтказилгунча мавжуд бўлган барча эътирозлари сақланиб қолади.
мажбурият бўйича кредиторнинг алмашиниши ҳеч қайси жиҳатдан
қарздорнинг аҳволини ёмонлаштириши ёки ўзгартириши мумкин
эмас. қарздор ўз мажбуриятини янги кредитор олдида ҳам
худди
дастлабки кредиторга қандай тарзда бажариш лозим бўлса, ўша
тарзда ижро этади.
Do'stlaringiz bilan baham: