Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

319-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 
шартлари
Кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига
башарти у қонунларга ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади.
Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга бўлган 
мажбурият бўйича талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа шахс 
фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
шарҳланаётган моддада риоя этилиш зарур ҳисобланган талаб-
лардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартлари белгиланган. 
мазкур шартларнинг бажарилмаслиги талабдан воз кечишнинг 
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. мазкур моддада қонунларга 
ёки шартномага зид бўлмаган ҳолатлардагина талаблардан бошқа 
шахс фойдасига воз кечиш мумкинлиги таъкидланган. шундай 
экан, агар қонунда талабдан воз кечиш тақиқланган бўлса, бундай 
битим ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатда тўғридан-тўғри тақиқланган бўлмасагина, талабдан воз 
кечиш ҳақиқий деб ҳисобланади. Воз кечишга оид худди шу каби 
талабларни тарафлар шартномада кўрсатиб ўтишлари мумкин. 
масалан, шартнома шартларидан бирида талабдан воз кечишни 
тақиқлаб қўйиш мумкин. Бу ҳолда талабдан воз кечишга йўл 
қўйилмайди.
320-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 
шакли
Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган 
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга ошири-
лиши керак.
Давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим бўйича 
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу битимни рўйхатга 
олиш учун белгилаб қўйилган тартибда рўйхатга олиниши керак.
Ордерли қимматли қоғоз бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига 
воз кечиш ушбу қимматли қоғозга индоссамент (талаб қилиш ҳуқуқини 
ўтказиш ёзуви) йўли билан амалга оширилади.
1. шарҳланаётган модда талабдан воз кечиш битимининг шак-
лига бағишланган. Талабдан воз кечиш ҳам худди бошқа битимлар 


705
23-боб. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
каби муайян шаклда бажарилади. Бунда унинг шакли талаб қилиш 
ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилаётган битимнинг ўзига боғлиқ 
бўлиб, битимнинг ўзи қандай бўлса ўша шаклда тузилади. хусусан, 
оддий ёзма шаклда тузилган битимдан келиб чиқадиган талабдан 
воз кечилишида худди ўша оддий ёзма шаклга амал қилинади. 
Агар талабдан воз кечиш объекти нотариал тасдиқланган битимга 
асосланган бўлса, талабдан воз кечиш ҳам нотариал асосда амалга 
оширилиши шарт.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида талаб қилишдан воз 
кечиш ни давлат рўйхатидан ўтказиладиган ҳолатлар белгиланган. 
хусусан, давлат рўйхатидан ўтказилган битим бўйича талабдан 
воз кечилганда, воз кечиш ҳам ана шундай битимларни рўйхатдан 
ўтказиш учун ўрнатилган тартибда рўйхатга олиниши шарт. масалан, 
агар ипотекага олувчи ўзининг шартнома асосидаги талаб қилиш 
ҳуқуқини битим асосида бошқа шахсга ўтказиб бераётган бўлса, 
ушбу битимни ҳам ипотека битимларини давлат рўйхатидан ўтказиш 
тартибида рўйхатга қўйилиши шарт. Бу ҳолатда ҳам, ипотекага 
асосланган талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечилиши Ер ресурслари
геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 
рўйхатга олиш идоралари томонидан рўйхатга олинади.
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ордерли қимматли қоғоз 
бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тартиби бел-
гиланган. Ордерли қимматли қоғоз унга тегишли бўлган ҳуқуқлар 
эгасининг номи шу қимматли қоғознинг ўзида кўрсатилган 
қимматли қоғоз бўлиб, мазкур шахс ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга 
ўтказиб бериши мумкин бўлади. Ордерли қимматли қоғоз бўйича 
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша қимматли қоғознинг 
ўзига тегишли ёзувни киритиш орқали амалга оширилади. шу 
тарзда қимматли қоғозга унинг янги эгаси тўғрисидаги ахборот 
киритилади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling