701
23-боб. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар қато -
рига неустойка, гаров, қарздор мол-мулкини ушлаб қолиш, кафо лат,
кафиллик, закалат кабилар киради. Дастлабки кредитордан ҳуқуқ-
ларнинг ўтиши чоғида, шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган
талабни таъминлайдиган усуллар билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар ҳам
янги кредиторга ўтади.
Ушбу моддада, шунингдек, талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар,
шу жумладан, тўланмаган фоизларга бўлган ҳуқуқ ҳам ўтиши
белгилаб қўйилган.
Ҳуқуқларни ўтказиб бериш чоғида шуни назарда тутиш керакки,
агар дастлабки кредитор тадбиркорлик
фаолияти билан лицензия
асосида шуғулланаётган бўлса ва у бошқа шахсга ўтказмоқчи бўлган
ҳуқуқ ана шу фаолият билан боғлиқ бўлса, бунда янги кредиторга
нисбатан дастлабки кредиторга қўйиладиган талаблар қўйилади.
масалан, кредит шартномаси бўйича кредитор ҳисобланган банк
мазкур кредит шартномасидан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларини
фақат банкка ёки тегишли лицензияга эга бошқа кредит ташкилотига
ўтказиб бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: