Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
6-§. ЗАКАЛАТ
311-модда. Закалат тушунчаси. Закалат тўғрисидаги келишув шакли Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. Шартномадаги тараф амалга ошиpиши керак бўлган тўловлаp ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. 1. Закалат мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг усулла- ри дан биридир. Таъминлашнинг бошқа турларидан фарқли равишда, закалат шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан бериладиган пул суммасидир. шундай қилиб, закалат бир вақтнинг ўзида учта функцияни бажаради: шартнома тузилганлигини тасдиқлайди, шартнома бўйича амалга ошириладиган тўловларнинг бир қисми ҳисобланади ва шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди. 2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми келишув шаклини бел- гилайди. Унга кўра закалат тўғрисидаги келишув ёзма равишда тузилиши керак. мазкур талабга риоя қилинмаслиги оқибатида, унда бу тўланган сумма шартнома бўйича берилиши лозим бўлган тўловлар ҳисобига, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. масалан, хусусий корхона автомашина сотиб олганда автодўконга 10 млн. сўм пулни ўтказди, бу ўз мажбуриятларини таъминлаш учун автомашина шартномавий нархининг 50% ташкил қилади. Бунда, ёзма шаклдаги закалат тўғрисида»ги келишув тузилмаган. Бу ҳолда 697 22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш 10 млн. сўмни пул миқдоридаги тўланган сумма бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. 3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмига мувофиқ шартно мадаги тараф амалга ошиpиши керак бўлган тўловлаp ҳисо бидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling