Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet323/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади.
Кафолат бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим дара-
жада бажарилмаганлиги учун кафилнинг бенефициар олди даги жавоб-
гарлиги, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
кафолат берилган сумма билан чекланмайди.
шарҳланаётган модда кафил мажбуриятларининг чегараларини 
белгилайди. Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар 
олдидаги мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан 
чекланади.
Бундан ташқари, кафил кафолат бўйича ўз мажбуриятларининг 
бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлади. Бу ҳолда кафилнинг 
жавобгарлиги, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, кафолат берилган сумма билан чекланмайди. модомики, 
кафолат пуллик мажбурият бўлгани учун, унинг кафил томо-


694
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
нидан бузилишида, пуллик мажбуриятни бажармаганлик учун 
жавобгарликни белгилайдиган Фуқаролик кодексининг ҳолатлари 
қўлла нилади. масалан, ФК 327-моддаси тўлов муддатини кечиктир-
ганлик учун фоизлар тўланишини назарда тутади.
309-модда. Кафолатнинг бекор бўлиши
Кафилнинг кафолат бўйича бенефициар олдидаги мажбурияти 
қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) кафолат берилган сумма бенефициарга тўланиши;
2) кафолатда белгиланган муддатнинг тамом бўлиши;
3) бенефициар кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва уни 
кафилга қайтариб бериши оқибатида;
4) бенефициар кафилни унинг мажбуриятларидан озод қилиши 
ҳақида ёзма ариза бериш йўли билан кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан 
воз кечиши оқибатида.
Кафил мажбуриятининг ушбу модда 1-қисмининг 1, 2 ва 4-банд-
ларида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши унга кафолат 

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   319   320   321   322   323   324   325   326   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling