693
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
ҳужжатлар илова қилинади. масалан, бундай ҳужжатлар бўлиб
асосий мажбурият шартлари қанчалик бажарилганини кўрсатувчи
ҳужжатлар бўлиши мумкин, жумладан, қабул қилиш-топшириш
далолатномалари, бажарилган ишлар далолатномалари ва бошқалар.
Агар бу ҳужжатлар талабга илова қилинмаса,
унда кафил уни
қондиришни рад этишга ҳақлидир.
2. Рад этиш учун иккинчи асос – кафолат муддатининг ўтиб
кетганидан кейин талаб қўйилиши. Талаб кафолатда кўрсатилган
муддат чегарасида кафилга берилиши шарт. мазкур муддат ўтиб
кетгандан кейин талаб қондирилмайди.
Кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этганлиги
ҳақида уни дарҳол хабардор қилиши шарт.
Агар бенефициарнинг талаби қондирилгунга қадар
кафолат
билан таъминланган асосий мажбурият батамом ёки унинг тегиш-
ли қисми бажарилганлиги ёхуд бошқа асосларга кўра
кафил
бенефициарнинг талабини қондиришни рад этиши мумкин. Асосий
мажбурият батамом ёки унинг тегишли қисми
бажарилганлиги
ёхуд бошқа асосларга кўра бекор бўлганлиги ёинки ҳақиқий эмас
деб топилганлиги кафилга маълум бўлиб қолса, у бу ҳақда дарҳол
бенефициарга ва принципалга хабар бериши шарт.
308-модда. Кафил мажбуриятларининг чегаралари
Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги
Do'stlaringiz bilan baham: