Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


қайтариб берилган ёки қайтариб берилмаганлигига боғлиқ бўлмайди


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

қайтариб берилган ёки қайтариб берилмаганлигига боғлиқ бўлмайди.
Кафолат бекор бўлганлигидан хабар топган кафил дарҳол бу ҳақда 
принципални хабардор қилиши керак.
шарҳланаётган моддада кафолат бекор бўлиши ҳолларининг 
тўлиқ рўйхати белгиланган. мазкур модданинг мазмунидан
мажбурият бекор бўлишининг қуйидаги асослари: ҳисобга ўтказиш; 
воз кечиш, новация – мажбуриятни янгилаш; хақини тўлаш; 
қарздан кечиб юбориш – кафолатга қўлланиши мумкин эмаслиги 
келиб чиқади. Бу кафолат бўйича мажбуриятларнинг хусусиятлари 
билан боғлиқдир, уларнинг бажарилиш вақтининг бошланиши 
асосий мажбуриятнинг бажарилишига боғлиқдир. шу билан бирга, 
мажбуриятлар бекор бўлишининг умумий асосларини кафилнинг 
бенефициар талаби қўйилгандан кейин мажбуриятига нисбатан 
қўллаш мумкин. Ушбу ҳолатда кафилнинг ўз мажбуриятларини 
бажариши ҳеч кимга боғлиқ эмас.
Бенефициарга кафолат суммасини тўлаш ҳамда кафолат мудда-
тининг тугаши кафолатнинг бекор бўлишига олиб келади. масалан, 
кафолат бенефициарнинг кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз 
кечиши ҳолатларида бекор бўлади ва у икки шаклда амалга 
оширилиши мумкин: кафолатни кафилга қайтариб бериш йўли 


695
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
билан ёки кафилни унинг мажбуриятларидан озод қилиши ҳақида 
ёзма ариза бериш йўли билан.
Кафолат бекор бўлишининг санаб ўтилган асосларидан фақат 
биттаси (3 банд) кафолатнинг, яъни кафилнинг мажбуриятлари 
расмий лаштирилган ҳужжатнинг қайтариб берилишини назарда 
тутади, қолганлари эса кафолатнинг кафилга қайтариб берилишига 
боғлиқ бўлмайди.
шарҳланаётган модданинг охирги қисми кафолат бекор бўлган-
лигидан хабар топган кафилнинг дарҳол бу ҳақда принципални 
хабардор қилиш мажбуриятини белгилайди.
310-модда. Кафилнинг принципалга регресс талаблари

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling