Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet325/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган 
суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи 
кафилнинг принципал билан бажариш юзасидан кафолат берилган 
келишувида белгилаб қўйилади.
Агар кафилнинг принципал билан келишувида бошқача тартиб 
назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига 
номувофиқ тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни 
бузганлиги учун тўланган суммаларни қоплашни принципалдан талаб 
қилишга ҳақли эмас.
Одатда, кафолат кафилнинг принципал билан келишувига 
мувофиқ, принципал илтимосига кўра берилади. ФК 300-моддасига 
биноан, кафолат берилгани учун принципал кафилга кафилнинг 
принципал билан келишувида белгиланган муайян ҳақ тўлайди. 
Кафил принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган 
суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Тўланган суммаларни қоплаш тартиби ҳам кафилнинг принципал 
билан келишувида белгилаб қўйилади.
шарҳланаётган модда 1-қисмининг мазмунидан кафил нинг 
регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги келиб 
чиқади, агар у келишувда белгилаб қўйилган бўлса. шунга мувофиқ, 
агар кафилнинг бундай ҳуқуқи келишувда кўрсатилмаган бўлса, 
унда принципал бенефициарга тўланган суммаларни қоплашга 
мажбур эмас.
Кафолат шартларига мувофиқ, қоплаш фақат бенефициарга тўлан-
ган суммалар чегарасида амалга оширилади. Агар кафил бенефи-
циарга кафолат шартларига номувофиқ тарзда суммаларни тўласа, 


696
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
масалан, зарур ҳужжатларни талаб қилиб олмасдан, унда принципал 
бу суммани қоплашга мажбур эмас. Бунда кафил ва принципал 
орасидаги келишув билан кўрсатилган вазиятлардан қатъий назар, 
харажатларни қоплашга бўлган ҳуқуқ назарда тутилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling