689
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
шарҳланаётган модда мажбуриятлар бажарилишини таъмин-
лашда ифодаланадиган кафолатнинг асосий мақсадини очади. Кафо-
лат принципал томонидан, кафолатда бенефициар сифатида чиқувчи,
кредитор олдида ўзининг мажбуриятларини
лозим даражада бажа-
ришни таъминлашга қаратилган.
шарҳланаётган модданинг 2-қисми кафолатнинг хақ эвазига
бажарилиши хусусиятини кўрсатади.
Кафолатни олиш учун прин-
ципал кафилга ҳақ тўлайди. Ҳақ тўлаш миқдори у билан тузи-
ладиган келишувда белгиланади ва кафолат суммасига ҳамда
таъминланадиган мажбуриятлар хусусиятига боғлиқ бўлади.
301-модда. Кафолатнинг асосий мажбуриятдан
мустақиллиги
Кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатда назарда тутилган
мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъмин-
лаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда
ушбу мажбуриятга ҳавола қилинган бўлса-да, боғлиқ эмас.
шарҳланаётган
модда кафолатнинг, уни кафилликдан ва маж-
бу риятлар бажарилишини таъминлашнинг бошқа
турларидан
фарқлайдиган энг муҳим хусусиятларидан бирини очади. Кафолат
асосий мажбуриятдан мустақилдир.
Гарчи кафолатда ушбу маж-
буриятга ҳавола қилинган бўлса-да, улар ўртасидаги муноса-
батларда бажарилишини таъминлаш
учун шу кафолат берилган
асосий мажбуриятга, боғлиқ эмас. Бенефициар ва принципал ораси-
даги ўзаро муносабатлар кафилнинг кафолат суммасини тўлашга
бўлган мажбуриятига умуман таъсир қилмайди. Кафил асосий
мажбуриятнинг ҳақиқийлигига қарши чиқа олмайди, асосий мажбу-
рият бажармаганлигининг далилларини талаб қила олмайди,
кафолат бўйича ўзининг мажбуриятларини
бажаришдан бош торта
олмайди.
шарҳланаётган моддада қайд қилинган қоидалар кафолатнинг
муҳим шартларидир. шунинг учун кафолатда асосий мажбуриятдан
муайян суммани тўлаш бўйича кафил мажбуриятларининг мустақил-
лиги назарда тутилиши лозим. Акс ҳолда, кафолатни тўлаш маж-
бурияти фақат асосий мажбуриятнинг бузилиши ҳолатида
вужудга
келадиган кафилликдан фарқлаш жуда қийин.
690
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Do'stlaringiz bilan baham: