Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Кафилликнинг бекор бўлиши
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
298-модда. Кафилликнинг бекор бўлиши
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек, ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек, кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади. Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. шарҳланаётган модда кафилликнинг бекор бўлиш асосларини белгилайди. Бу асослар қуйидагилардир: 687 22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш 1. Кафиллик билан таъминланган асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши. Кафиллик акцессор хусусиятга эга бўлгани учун, асосий мажбуриятнинг бекор бўлиши кафил мажбуриятларининг ҳам бекор бўлишига олиб келади. 2. Кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига олиб келувчи асосий мажбуриятнинг ўзгариши ёки кафил учун бошқа ноқулай оқибатлар вужудга келиши. Кафил бўлишдан олдин кафил бажарилиши учун жавобгар бўладиган асосий мажбуриятни ўрганади ва уни қабул қилади. Кафилнинг розилигисиз асосий мажбуриятнинг ўзгариши кафилликнинг бекор бўлишига олиб келади, чунки кафил бу ўзгаришлар ҳақида билмайди. 3. Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса. Бу қоида кафиллик шартномасининг мазмуни билан боғлиқдир. шартномада кафил кимнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлиши кўрсатил- ган. Агар асосий мажбурият бўйича қарздор бошқа шахс бўлганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик бермаган бўлса, кафиллик бекор бўлади. 4. Кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортиши. Агар кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади. 5. шартномада ёки қонун билан белгиланган кафиллик учун белгиланган муддатнинг ўтиши. Агар шу муддат ичида кредитор кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling