Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet313/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

294-модда. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда 
унинг ҳуқуқ ва буpчлари
Кафил кредиторнинг талабига қарши қарздор билдириши 
мумкин бўлган ҳамма эътирозларни қўйишга ҳақли. Ҳатто қарздор ўз 
эътирозларидан воз кечган ёки ўз мажбуриятини тан олган тақдирда 
ҳам кафил ушбу эътирозларга бўлган ҳуқуқини йўқотмайди.
Агар кафилга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса, у қарздорни ишда 
иштирок этиш учун жалб қилиши шарт. Акс ҳолда қарздор кредиторга 
қарши ўзининг барча эътирозларини кафилнинг қаpши талабига 
қаpама-қаpши қўйиш ҳуқуқига эга.
1. шарҳланаётган модда кафилнинг кредитор томонидан унга 
нисбатан даъво келтирилган ҳолларда вужудга келадиган ҳуқуқлари 
ва мажбуриятларини белгилайди. Кредитор, одатда, қарздор 
томонидан мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада 
бажармаслиги ҳолатларида даъво билдиради. Агар кафил зиммасига 
солидар жавобгарлик юклатилган бўлса, кафиллик моҳиятидан келиб 
чиққан ҳолда, даъво ҳам қарздорга, ҳам кафилга қўйилиши мумкин. 
шундай қилиб, шарҳланаётган моддада кўрсатилган кафилнинг 
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қарздор томонидан мажбуриятларини 
бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги ҳолатида ва бунинг 
натижасида кредитор кафилга қарши даъво келтирган пайтдан 
бошланади. модомики, кафил одатда солидар жавобгарликни зимма-
сига олгани туфайли у кредитор талабларига қарши, қарздор ўзининг 
асосий мажбурияти бўйича тақдим қилиши мумкин бўлгани каби, 
барча эътирозларни қўйиш ҳуқуқига эга. шарҳланаётган модданинг 
1-қисмига мувофиқ, кафилнинг ушбу ҳуқуқи қарздорнинг иродасига 
боғлиқ эмас, яъни агар қарздор ўзининг эътирозларидан бош тортса 
ҳам уларни кафил қўйиши мумкин. қарздор ўзининг мажбуриятини 
тан олганда ҳам кафилнинг мазкур ҳуқуқи сақланади.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми кредитор талаблари 
асосланганлигини таъминлаш мақсадини кўзлайди, чунки ушбу 
жараёнда қарздорнинг иштирокисиз буни аниқлаш қийин. шунинг 
учун ҳамда кафил манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида мазкур 


684
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
модда, агар кафилга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса, у қарздорни 
ишда иштирок этиш учун жалб қилиши бурчини белгилайди. 
Агар кафил қарздорни ишга жалб қилмаса ва оқибатда жараённи 
ютқизса ҳамда кредиторга тўловларни амалга оширса, бундай ҳолда, 
кейинчалик кафил қарздордан кредиторга тўланган суммани регресс 
тартибида қопланишини талаб қилса, қарздор кредиторга қарши 
ўзининг барча эътирозларини кафилнинг қаpши талабига қаpама-
қаpши қўйиш ҳуқуқига эга.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling