Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кафилнинг жавобгарлиги


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet312/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

293-модда. Кафилнинг жавобгарлиги
Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган 
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор 
олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик 
шарт номасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутил-
ган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар 
ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб 
олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажар-
маганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор 
кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар 
жавоб берадилар.
1. шарҳланаётган модда кафил жавобгарлигининг хусусияти 
ва ҳажмини аниқлашга бағишланган. Кафилнинг жавобгарлиги 
қарздор томонидан кафиллик билан таъминланган мажбуриятларини 
бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги ҳолатларида 
вужудга келади. Бу ҳолда бажармаслик ёки лозим даражада бажар-
маслик фақат мажбуриятга нисбатан бўлиши лозим.
Одатда, кафил кредитор олдида солидар жавобгар бўлади. Бунда 
қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар 
бўлиши назарда тутилиши мумкин.


682
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Солидар жавобгарликда кафил қарздор билан бир хил даражада 
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаши зарур. Бундан ташқари 
кафил мажбуриятларининг солидарлиги, кредитор ўзининг талаб-
ларини ҳам қарздорга, ҳам кафилга қўйишини; ҳам биргаликда, ҳам 
алоҳида; ҳам тўлиқ, ҳам қарзининг бир қисмига талаб қўйишга ҳақли 
эканлигини англатади. Жавобгарликнинг бундай тури кредитор учун 
жуда фойдали ҳисобланади.
Субсидиар жавобгарликда кафил кредитор олдида қарздор 
жавобгарлигига қўшимча ҳажмда жавоб беради. Ушбу ҳолатда 
талаб аввал қарздорга қўйилади. Агар қарздор кафиллик билан 
таъминланган ўз мажбуриятларини бажаришга қурби етмаса, жавоб-
гарлик кафилга ўтади ва кредитор ундан қарздорнинг мажбуриятлари 
бажарилишини талаб қилишга ҳақли бўлади.
Субсидиар жавобгарлик кафил учун қулай фойдалидир. қонун-
да субсидиар жавобгарликнинг кафилга юклатилиши йўл қўйил-
майдиган ҳолатлар назарда тутилиши мумкин. масалан, агар 
кредитор асосий қарздорга нисбатан муқобил талабларни қўйса ёки 
қарз мажбурияти ҳисобга ўтказилишида, субсидиар жавобгарлик 
қўлланмайди.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми кафил жавобгар лигининг 
ҳажмини белгилайди. Кафил қарздор сингари кредитор олдида, 
худди шундай ҳажмда жавобгар бўлади, жумладан, фоизларни тўлаш, 
қарзни ундириш бўйича суд ҳаражатлари ва қарздор томонидан 
мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги 
билан келиб чиққан кредиторнинг бошқа чиқимларини қоплаш. 
Ушбу меъёр ҳам диспозитив ҳисобланади ва шартномада кафил 
жавобгарлигининг бошқача ҳажми назарда тутилиши ҳам мумкин.
шарҳланаётган модданинг 3-қисми биргаликда кафил бўлган 
шахслар жавобгарлигини белгилайди. Фуқаролик кодекси бир 
неча шахсларнинг кредитор олдида кафил сифатида иштирок этиш 
имкониятига йўл қўяди. Агар кафиллар бир нечта шахслар бўлса 
ҳамда кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, улар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Бунда 
ушбу ҳолатда бир-бири билан ўзаро биргаликда кафил бўлган 
шахсларнинг жавобгарлик хусусиятлари ҳақида гап кетади. Кредитор 
олдида вужудга келадиган улар жавобгарлигининг хусусиятлари 
шарҳланаётган модданинг 1-қисмига асосан белгиланади. масалан, 
агар кафиллик шартномаси билан кафилларнинг субсидиар жавобгар 


683
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
бўлиши назарда тутилган бўлса, улар биргаликда асосий қарздорнинг 
мажбуриятни бажармаган қисмида кредитор олдида солидар жавоб 
берадилар.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   308   309   310   311   312   313   314   315   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling