Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга
олиб кредит бериш қоидалари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шаpтноманинг гаровга қўювчининг ҳуқуқларини ушбу Кодекс ёки бошқа қонунлар билан унга бериладиган ҳуқуқларга қараганда чеклаб қўядиган шаpтлаpи ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. 1. шарҳланаётган модда томонлари махсус ташкилотлар – ломбардлар ва фуқаролар бўлган гаровнинг махсус турига бағиш- ланган. Гаровнинг мазкур тури ашёларнинг ломбардга гаровга қўйиш деб аталади. Бундай гаровда шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган кўчар мол-мулк фуқаролар томонидан улар олган қисқа муддатли кредитларни таъминлаш мақсадида ломбардга гаровга қўйилади. Ломбардлар фуқароларга шахсий фойдаланиш учун мўлжал- ланган кўчмас мол-мулкни закалат кўринишидаги гарови остида қисқа муддатли (уч ойдан ошмаган муддатга) кредитлар бериши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг 2001 йил 12 май- даги 222-II сонли қарори билан тасдиқланган, амалга оширилиши лицензияларни талаб қилувчи фаолият турларининг рўйхатига мувофиқ, ломбардларнинг фаолияти лицензияланиши шарт. Лом- бард лар фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикасининг марказий Банки томонидан амалга оширилади. 673 22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш «Ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низом Ўзбекистон Республикаси марказий Банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сонли қарори билан тасдиқланган (10.12.2003 йилдаги рўйхат рақами № 1291). 2. Ашёларни ломбардга гаровга қўйишда гаровга қўйиладиган ашёлар кредитни таъминлаш сифатида берилади. Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади. Бунда ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас. шунингдек, ломбард гаровга қўйилган ашёларнинг сақланишини таъминлайди. Ломбард гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади. Ломбардлар фаолияти ва операцияларини амалга ошириш қоидаларига мувофиқ (2003 йил 10 декабрдаги), ломбард гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолиши ҳолатларида унинг эгасига гаров паттасида кўрсатилган нарх бўйича қайтаради, шикастланиш ҳолатларида эса томонлар келишуви бўйича белгиланган мулкий зарарни қоплайди. Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикаст- ланиши енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин. 3. шарҳланаётган модда ломбарднинг гаровга қабул қилинган мол-мулкни ўз ҳисобидан суғурталаш мажбуриятини белгилайди. Ломбард томонидан гаровга қабул қилинаётган ашёларнинг суғурта қилиниши, гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида амалга оширилади. Гаровнинг ушбу тури қарздор томонидан мажбурият бажари- лишини таъминлашга қаратилган, яъни ушбу ҳолда олинган кредит қайтарилишини таъминлашга. Агар қарздор ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммасини белгиланган муддатда қайтариб бермаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотишга ҳақли. Ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, нотариуснинг ижро ёзуви ломбард ҳуқуқининг тасдиқномаси бўлиб хизмат қилади. Бунда гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилиши, оддий гаров ҳолатида мол-мулкни сотиш учун ўрнатилган, умумий асосларда 674 III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ амалга оширилади. Кодекс 281-моддасининг 3, 4, 5, 6, 7, 9 ва 10-қисмлар меъёрлари қўлланилади. 4. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилишидан тушган сумма, агар шартнома билан бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ломбард талабларини қондиришга, шу жумладан, кредит асосий суммасини, кредит бўйича фоизларни, неустойкани тўлашга, бажа- рилишнинг кечиктирилиши натижасида етказилган ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкнинг сақланиши ва суғурталаниши, сотилиши бўйича ҳаражатларни қоплашга йўналтирилади. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма ломбарднинг барча талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, ломбарднинг гаровга қўювчига бўлган талаблари бекор бўлган деб ҳисобланади. Агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма ломбард талабларининг миқдоридан ошса, бундаги тафовут гаровга қўювчига тўланади. 5. шарҳланаётган модда мазкур Кодекс ва бошқа қонунлар билан ўрнатилган гаровга қўювчи ҳуқуқларининг устуворлигини белгилайди. Агар ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома гаровга қўювчи ҳуқуқларини чеклайдиган қоидаларни ўз ичига олса, бу шартнома шартлари ҳақиқий эмасдир. мазкур меъёр ломбардлар томонидан шартномада адолатсиз, асоратга солувчи шартларни ўрнатишдан гаровга қўювчини ҳимоя қилишга мўлжалланган. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling