287-модда. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича
қарзни бошқа шахсга ўтказиш
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга
ўтказилиши билан, агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор
учун жавоб беришга розилик берган бўлмаса, (ушбу Кодекснинг 322-
моддаси), гаров бекор бўлади.
мажбурият ҳуқуқининг институтларидан бири қарзнинг ўткази-
ли шидир. қарз ўтказилишининг умумий масалалари ФК 322–323-
моддаларида ёритилган.
шарҳланаётган моддада гаров билан таъминланган мажбурият
бўйича қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши кўрсатилган. Агар
олдинги моддада кредиторнинг алмаштирилиши ҳақида гап кетган
бўлса, мазкур моддада аксинча, қарздорнинг алмаштирилиши содир
бўлади.
шуни айтиш керакки, шарҳланаётган модда қарздор ва гаровга
қўювчи сифатида ҳар хил шахслар намоён бўлган гаровда вужудга
келадиган муносабатларни тартибга солишга бағишланган. Яъни
қарздор мажбуриятларининг бажарилиши қарздорга эмас, ашёвий
кафил сифатида намоён бўлган учинчи шахсга тегишли бўлган
мол-мулк билан таъминланган.
мажбурият ҳуқуқи мажбуриятда шахслар алмаштирилишини
назарда тутадиган қарзнинг ўтказилиши сингари институтни
ўз ичига олади. қарзнинг ўтказилишида қарздорнинг кредитор
олдидаги мажбуриятлари бунинг оқибатида қарздор бўладиган
бошқа шахсга ўтади. Фуқаролик кодекси қарз ўтказилишининг фақат
кредитор розилиги билан йўлга қўйилишини белгилайди, яъни гаров
ҳолатида бунга унинг розилиги билан йўл қўйилади.
шарҳланаётган моддада келтирилишича, қарз бошқа шахсга
ўтка зилиши ҳолатида гаров муносабатларини давом эттириш учун
гаровга қўювчининг розилиги талаб қилинади. Агар гаровга қўювчи
янги қарздор учун жавобгар бўлишга рози бўлмаса, гаров бекор
бўлади.
288-модда. муомаладаги товарлар гарови
Товарларни гаровга қўйиб, уларни гаровга қўювчида қолдириш
Do'stlaringiz bilan baham: |