Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ашёларнинг ломбардда гаровга қўйилиши


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet307/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

289-модда. Ашёларнинг ломбардда гаровга қўйилиши
Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-
мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул 
қилиш ихтисослашган ташкилотлар – лицензияси бўлган ломбардлар 
томонидан тадбиpкоpлик фаолияти сифатида амалга оширилиши 
мумкин.
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард 
томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади.
Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш 
пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига 
мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига 
суғурталаши шарт.


672
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
Ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни 
тасарруф этишга ҳақли эмас.
Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас 
куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўйилган 
ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар 
бўлади.
Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит 
суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, 
ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик 
муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун 
белгилаб қўйилган тартибда (ушбу Кодекс 281-моддасининг учинчи, 
тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи 
қисмлари) ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин ҳатто 
гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни 
тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга 
қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   303   304   305   306   307   308   309   310   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling