Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Гаровнинг бекор бўлиши


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet301/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

283-модда. Гаровнинг бекор бўлиши
Гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади:
1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;
2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган 
асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан;
3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган 
ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-мод-
да сининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойда ланган 
бўлмаса;
4) гаровга қўйилган мол-мулк ким ошди савдосида сотилган 
тақдирда, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу 
Кодекс 281-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари). 
Ипотека бекор бўлгани ҳақида ипотека тўғpисидаги шартнома рўйхатга 
олинган реестрга белги қўйилиши керак.
Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки 
гаровга қўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 
274-моддасининг учинчи қисми) ихтиёpида гаровга қўйилган мол-мулк 
бўлган гаровга олувчи уни дарҳол гаровга қўювчига қайтариб бериши 
шарт.
шарҳланаётган модда гаров бекор бўладиган ҳолатларни 
аниқлашга қаратилган. Гаровнинг бекор бўлиши гаровга қўювчи-


661
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
нинг гаровга олувчи билан гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан 
муносабатларининг тугалланишини англатади.
шарҳланаётган моддага мувофиқ, гаров қуйидаги ҳолларда бекор 
бўлади:
1. Гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида. маъ-
лумки, гаров муносабатлари томонлар бажарилишини таъмин лаш 
учун гаровга таянадиган мажбурий муносабатларнинг ҳосила лари-
дир. Агар асосий мажбурият бекор бўлса, гаровга бўлган зарурат 
ўз-ўзидан йўқолади. Бундан ташқари, гаров тўғрисидаги шартномада 
асосий мажбурият ҳамда гаров мажбуриятларининг мазкур асосий 
мажбуриятдан ҳосила эканлиги кўрсатилади. Одатда, мажбуриятлар 
уларни лозим даражада бажарилиши билан ҳамда ЎзР ФК 25-бобида 
назарда тутилган асосларга кўра тўхтайди.
2. Гаров ушбу Кодекс 274-моддасининг 3-қисмида назарда тутил-
ган асослар мавжуд бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан 
бекор бўлади. Ушбу ҳолатда гап гаровга қўйилган мол-мулкнинг 
асралишини таъминлаш бўйича гаровга олувчи томонидан ўзининг 
мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари ҳақида кетади. Гаровга 
қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш бўйича гаровга 
олувчи томонидан зарур чораларни кўрмаслик гаровни бекор қилиш 
учун асос бўлиб ҳисобланади.
3. Гаров нарсасининг нобуд бўлиши ёки гаров ҳуқуқининг бекор 
бўлиши ҳам гаровнинг бекор бўлишига олиб келади. Лекин ушбу 
ҳолатда гаровга қўювчи гаров нарсасини тиклашга ёки уни тенг 
қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли. Агар гаровга 
олувчи гаров нарсасини алмаштирилишига рози бўлмаса, гаров 
бекор бўлади.
4. Гаров, шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкка ундирув қара-
тилганда ва у ким ошди савдосида сотилган тақдирда бекор бўлади. 
Сотиш мумкин бўлмаган тақдирда гаров нарсаси гаровга олувчида 
қолиши мумкин, шу билан гаров бекор бўлади. Башарти гаровга 
қўювчи бу ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса бу ҳолда ҳам гаров бекор 
бўлади.
«Гаров тўғрисида»ги қонунда (32-моддаси) гаров бекор бўли-
шининг бошқа ҳоллари ҳам назарда тутилган:
1) гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан қонунда 
белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда гаров бекор бўлади. 


662
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
ЎзР Фуқаролик кодексининг 202–204-моддаларида мол-мулкни 
олиб қўйишнинг махсус ҳолатлари назарда тутилган. мол-мулкни 
олиб қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари «Ипотека тўғрисида»ги 
қонунда ҳам белгиланган. масалан, агар гаровга қўювчининг 
гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи давлат эҳтиёжлари 
учун олиб қўйилганлиги (ҳақини тўлаб олиш), реквизиция ёки 
национализация (давлат мулкига айлантириш) оқибатида бекор 
бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ 
тўланади, ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи тадбиқ 
этилади ёки гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши кеpак бўлган 
ҳақ суммасидан ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига 
эга бўлади. Бу жиҳатдан, ипотекага олувчининг ҳуқуқлари бошқа 
гаровга олувчиларга қараганда кўпроқ ҳимояланган.
2) гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа 
шахсга ўтказилиши билан агар гаровга қўювчи кредиторга янги 
қарздор учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришга розилик 
берган бўлмаса, гаров бекор бўлади. Бу ерда, гаровга қўювчи ва 
қарздор ҳар хил шахслар бўлган ва қарздор асосий мажбурият бўйича 
бошқа шахс билан алмаштирилиши ҳолати назарда тутилади. Агар 
учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи қарздорнинг алмаштирилишига 
рози бўлмаса, гаров бекор бўлади.
3) даъво муддати ўтганлиги сабабли гаров билан таъминланган 
мажбурият бўйича ўз талабларини қондириш кредитор учун 
мумкин бўлмай қолган тақдирда гаров бекор бўлади. масалан, 
гаров билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати ўтган 
бўлса ва мажбурият бажарилмай қолса, лекин гаровга олувчи 
гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратиш бўйича талаб 
қўймаган бўлса ҳамда гаровга олувчининг ундирув қаратишга 
бўлган ҳуқуқларининг вужудга келиши пайтидан 3 йил ўтган бўлса 
ва мазкур ҳуқуқ амалга оширилмаган бўлса, даъво муддати ўтган 
ҳисобланади ва гаров бекор бўлади.
4) гаров нарсасини ташкил қилувчи ҳуқуққа нисбатан даъво 
муддати ўтган ҳолларда гаров бекор бўлади. масалан, агар гаров 
нарсаси ер участкасининг беш йиллик ижарага олиш ҳуқуқи бўлса, 
гаров мазкур беш йиллик муддат ўтгандан сўнг бекор бўлади.
«Ипотека тўғрисида»ги қонунда гаров бекор бўлишининг яна бир 
ҳолати назарда тутилган. Ушбу қоннунинг 28-моддасига мувофиқ, 
ипотека нарсаси бўлган мол-мулк амалда бу мол-мулкнинг мулкдори 


663
22-боб. мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
бошқа шахс эканлигига асосан (виндикация) ипотекага қўювчидан 
қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ана шу мол-
мулкка нисбатан ипотека, яъни гаров тугатилади.
Гаров қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам 
тугатилиши мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   297   298   299   300   301   302   303   304   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling