Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қарздан воз кечиш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet357/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

348-модда. Қарздан воз кечиш
Кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод 
қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига 
нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади.
мазкур модда фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли 
фуқаролик ҳуқуқларини ўз ихтиёрларига кўра тасарруф этишларига 
ва бу ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа шахсларнинг 
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига 
дахл қилмаслиги зарур деган қоидага асосланган (қар. ФКнинг 
9-моддасига шарҳ). Бундан ташқари, қарздордан ўз мажбуриятларини 
бажаришни талаб қилиш кредиторнинг ҳуқуқи ҳисобланади. шу 
сабабли қарздан воз кечиш фақат бир тараф – кредиторнинг хоҳиш-
иродаси билан амалга оширилади. Бинобарин, қарздан воз кечиш бир 
томонлама битим ҳисобланади.
шу билан бирга, ФКнинг 348-моддаси мазмунидан келиб 
чиқилса, қарздан воз кечиш шартсиз асосда бўлиши ва мажбуриятни 
тўлиқ бекор қилиши шарт. Бошқача айтганда, кредитор қандайдир 
шартларни ўртага қўйиши ёки қарздорга нисбатан бошқа ҳуқуқ-
ларни қўлга киритишга интилиши мумкин эмас, кредитор қарздор 
зиммасидаги мажбуриятни бажаришдан қисман эмас, балки тўли-
ғича озод этиши зарур. Акс ҳолда, бу қарздан воз кечиш бўлиб 
ҳисобланмайди, балки янгилаш, мажбурият шартларини ўзгартириш 
ва ш.к. бўлиб қолади.
Агар қарздан воз кечиш кредиторнинг мол-мулкига нисбатан 
бошқа шахсларнинг ҳуқуқи бузилишини келтириб чиқарадиган 
бўлса, кредитор қарздан воз кечишга ҳақли бўлмайди. масалан, 
юридик шахс томонидан ўз қарзидан таъсис этиш шаклида воз 
кечиши муассасанинг унга смета бўйича ажратилган маблағ 


741
25-боб. мажбуриятларнинг бекор бўлиши
ҳисобидан сотиб олинган мол-мулки билан боғлиқ бўлса, бу нарса 
муассаса мол-мулки эгасининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши 
мумкин.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   353   354   355   356   357   358   359   360   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling