737
25-боб. мажбуриятларнинг бекор бўлиши
қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги
талабни.
мазкур моддада ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайдиган талаблар-
нинг қатъий очиқ рўйхати келтирилган.
Умумий даъво муддати – уч йил. Бироқ, ФКнинг 153-моддасига
мувофиқ, даъво муддати ўз-ўзидан қўлланмасдан, балки фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунча берган аризасига мувофиқ
қўлланади. Бундан келиб чиқадики, талаб бўйича даъво қилиш
муддати ўтиб кетган бўлса ва бу ҳақда
иккинчи тараф арз этган
бўлса, ҳисобга ўтказишга йўл қўйиб бўлмайди.
шундай экан, агар
тараф даъво муддатини қўллаш тўғрисида арз этмаган бўлса, ҳисобга
ўтказиш бажарилиши мумкин.
Фуқаронинг соғлиғига шикаст етиши ёки
унинг вафоти муно-
сабати билан етказилган зарарни тўлаш,
алиментлар ундириш,
умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа
шахсга топшириш
ҳақидаги талаблар қарздорнинг шахсияти билан боғлиқ. шу сабабли
бундай талаблар ҳисобга ўтказилмайди.
Ҳисобга ўтказиш фақат қонун билангина тақиқланмайди. Фуқа-
ролик қонунчилигининг
асосий тамойилларидан, хусусан, фуқа ро-
лик муносабатларининг иштирокчилари тенглигидан келиб чиқа-
диган бўлсак, шарҳланаётган модда,
шунингдек, ҳисобга
олишга
шартномаларда ҳам тақиқ қўйилиши
мумкинлигини истисно эт-
майди.
345-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганида
Do'stlaringiz bilan baham: