Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кредиторнинг ижрони кечиктириб юбориш


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet350/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

338-модда. Кредиторнинг ижрони кечиктириб юбориш 
оқибатлари
Кредиторнинг шартнома бўйича ўзига тегишли нарсани қабул 
қилишни кечиктириб юбориш қарздорга кечиктириб юбориш туфайли 
етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқини беради ва кейинчалик 
мажбуриятни ижро этиш мумкин бўлмай қолса, уни жавобгарликдан 
озод қилади, қарздорнинг қасддан иш тутиши ёки қўпол эҳтиётсизлик 
қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Пул мажбурияти бўйича кредитор ижрони кечиктириб юборган 
вақт учун қарздор фоиз тўлашга мажбур эмас.
1. шарҳланаётган модда ФКнинг 337-моддасидан фарқли ўлароқ, 
кредитор томонидан кечиктириш содир этилгандаги қарздорнинг 
ҳуқуқларини белгилаб беради.
шарҳланаётган модданинг 1-қисмида фақат кредиторнинг 
қарздор томонидан таклиф этилган лозим даражада бажарилган 
мажбуриятни қабул қилишдан бош тортишидан (ҳолбуки, ФКнинг 
337-моддасига мувофиқ, шунингдек, ўзи амалга ошириши керак 
бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара 
олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечик-
тириб юборган ҳисобланади) келиб чиқадиган салбий оқибатлар 
белгилаб берилган. Бунда қарздор ФКнинг 337-моддаси, 1-қисмида 
кўзда тутилганидек нафақат жавобгарликдан озод бўлибгина қолмай, 
балки кредиторнинг кечиктириб юбориш сабабли зарарни ундириб 
олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Бироқ қарздорнинг ўзи қасддан ёки 
қўпол эҳтиётсизлиги сабабли кечиктириб юбориш содир бўлган 


733
24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик
бўлса, юқоридаги имкониятлардан маҳрум бўлади. Бу ҳолатни 
эса кредитор исботлаши шарт. қасддан ёки эҳтиётсизлик сабабли 
кечиктириш муайян ҳолатнинг вазиятидан келиб чиққан ҳолда 
аниқланади.
ФК 338-моддасининг 2-қисми кредитор томонидан кечик тириб 
юборишнинг барча кўринишларига (фақат ижрони қабул қилиш-
дан бош тортиш ҳолатигагина эмас) тааллуқли бўлиб, ФКнинг 
327-моддасида кўзда тутилган қарздорни пул мажбуриятини бажар-
маганлиги учун жавобгарликдан озод этади.

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   346   347   348   349   350   351   352   353   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling