Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Кредиторнинг айби
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
335-модда. Кредиторнинг айби
Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек, кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. ФКнинг 9-моддасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол 729 24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик қилишга, шунингдек, ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган. ФКнинг 335-моддаси ана шу қоидаларга асосланган, яъни кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Бу ҳолда кредитор айби икки хил кўринишда содир бўлиши мумкин: а) кредитор қарздор томонидан мажбуриятнинг бажариши мум кин бўлмай қолишига ёки зарар миқдорининг кўпайишига кўмак лашган. Бу ҳолда кредитор айби фаол хатти-ҳакаратда ифо- даланади; б) у қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслигидан етказилган зарарни камайтириш чораларини кўрмаган. Яъни кредитор айби унинг ҳаракатсизлиги орқали ифода топади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздорнинг мажбуриятни бузган- ликдаги айбини исботлаш кўзда тутилганини ҳисобга олиб, кредитор айбини исботлаш айнан қарздорга юклатилади. Тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга оид масалани суд ишнинг ҳолатларига, кредитор айбининг кўринишига, унинг хатти-ҳаракати мажбурият бажарилмаслигига ёки лозим даражада бажарилмаслигига қай даражада таъсир кўрсатганига қараб ҳал этади. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling