Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
331-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш
мажбуриятини бажармаслик оқибатлари Хусусий белгили ашёни кредиторнинг мулки қилиб, унинг хўжалик юритишига, оператив бошқарувига ёки фойдаланишига топшириш мажбурияти бажарилмаган тақдирда кредитор бу ашёни олиб қўйишни ва мажбуриятда назарда тутилган шартлар асосида ўзига топширишни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ ашё бир хил ҳуқуққа эга бўлган учинчи шахсга топширилган бўлса, бекор бўлади. Агар ашё ҳали топширилмаган бўлса, вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлади, башарти буни аниқлаш мумкин бўлмаса, олдин даъво қўзғатган кредитор устунликка эга бўлади. Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. 1. хусусий белгили ашё деб алоҳида, фақат ўзига хос бўлган, бир хил турдаги кўплаб ашёлар ичидан уни ажратиб турадиган ва шу орқали хусусий сифат бағишлайдиган аломатларга эга бўлган ашёга айтилади. хусусий белгили ашёлар қаторига ноёб, ўз турига кўра ягона ашёлар, шунингдек, муайян усулда ажратиб қўйилган (тамғалаш, алоҳида белги қўйиш, рақамлаш ва ҳ.к.) ашёлар киради. хусусий белгили ашёларнинг мана шу хусусиятларидан келиб чиқиб, Кодекс кредиторга махсус ҳуқуқ – қарздордан ашёни олиб қўйиш ва кредиторга топшириш ҳуқуқини тақдим этади. 2. шарҳланаётган модда ашёни ҳақ тўлаб ва ҳақ тўламасдан (текинга) ўтказиб берилиши ҳолатлари учун, агар уни мулк қилиб, хўжалик юритишга ёки оператив бошқаришга ўтказиб берил ган бўлса, тааллуқлидир. Агар ашё фойдаланиш учун ўтказиб бери лаётган бўлса, шарҳланаётган модда фақат ҳақ тўлаб фойдаланишга нисбатан татбиқ этилади. Агар ашё кредитор талабига кўра қарздор томонидан кредиторга ихтиёрий суратда топширилмаса, у бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этиши мумкин. Тегишли ҳолатларда, масалан, ашёга мулк ҳуқуқи кредиторга ўтказилганидан кейин ФКнинг 19-бобида келтирилган мулк ҳуқуқини ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қаратилган қоидалари татбиқ 723 24-боб. мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик этилиши зарур. ФКнинг 328-моддасида белгиланган қоидалардан фарқли ўлароқ, мазкур ҳолатда кредитор ўзи талаб қилаётган ашёни ўз кучи ва ўз воситалари билан олиб қўйишга ҳақли эмас. Бу ҳолда бошқа кредиторларнинг манфаатлари ҳам ҳимоя этилмоқда, зеро фуқаролик қонунчилиги тартибга солинаётган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини тан олишга асос- лангандир. масалан, агар хусусий белгили ашё бир хил турдаги ҳуқуққа эга учинчи шахсга (юридик ёки жисмоний шахсга) топшириб юборилган бўлса, кредитор уни қарздордан олиб қўйилишини талаб қилолмайди. Агар бу ашё ҳали учинчи шахсга топширилмаган бўлса, Кодексда вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлишини белгилайди. Башарти буни аниқлашнинг имкони бўлмаса, ашё бошқа кредиторлардан олдин тегишли чораларни кўрган, яъни судга ашёни олиб қўйиш ва ўзига топшириш тўғрисида даъво тақдим этган кредитор устунликка эга бўлади. Ҳар бир муайян ҳолатда кредитор ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ашёни олиб қўйиш ва ўзига топширишни талаб қилиш ўрнига умумий қоидаларга асосан қарздорга нисбатан етказилган зарарни қоплаш талабини қўйиши ҳам мумкин. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling