734
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
25-боб. мАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ
340-модда. мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари
мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада
назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади.
мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга
қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина
йўл қўйилади.
шарҳланаётган модда тарафлардан бирининг талаби билан
мажбуриятнинг тўлиқ ёки қисман бекор бўлиш асосларини,
шунингдек, мажбуриятнинг бекор бўлиш имкониятининг чекланиши
қоидаларини белгилайди. Чеклов умумий қоидаларга кўра
мажбу-
риятнинг бекор қилиниши фақат тарафларнинг келишувига асосан
амалга оширилиши мумкинлигидан келиб чиқади.
қолган жиҳатдан мазкур модда умумий йўналтирувчи ва бланкет
(ҳаволаки) меъёрлардан иборат. Жумладан, ФКнинг кейинги 341,
342, 352 ва б. моддаларида мажбуриятни бекор қилишнинг қатор
асослари назарда тутилган. ФКнинг 382, 541, 542, 547, 627 ва б.
моддаларида тарафлардан бири мажбуриятни бекор қилиш талабини
қўйиши мумкин бўлган айрим ҳолатлар кўзда тутилган.
ФКнинг
361-моддасида агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим
бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг
биронтаси ҳам иккинчи тарафга
ана шундай шартнома тузиш
ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган
мажбуриятлар бекор бўлиши белгилаб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: