Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Икки тарафлама шартномани бажармаслик


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet348/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

336-модда. Икки тарафлама шартномани бажармаслик 
оқибатлари
Агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган 
вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, 
башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги 
туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли.
Икки тарафлама шартномага кўра тарафлар бир пайтнинг ўзида 
бир-бирларига ҳам кредитор, ҳам қарздор сифатида намоён бўлади. 
Бунда бир тараф мажбуриятининг бажарилиши иккинчи тараф 
мажбуриятининг бажарилишига боғлиқ бўлади. Бу ҳақида ФКнинг 
256-м. шарҳига қаранг.


730
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
мазкур моддада субъектив сабаблар туфайли икки тарафлама 
шартноманинг бажарилмаслиги оқибатлари тўғрисида сўз 
юритилмоқда. Аммо ФКнинг 349-моддасида назарда тутилгандек, 
агар объектив сабаблар туфайли бажариш мумкин бўлмай қолса, ФК 
336-моддасининг қоидалари татбиқ этилмайди.
қарздор жавобгар бўладиган ҳолатларга хусусан, 333-моддада 
ифодаланган форс-мажор ҳисобланмайдиган (қарздорнинг шартнома 
бўйича шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши
мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, 
қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги ва ҳ.к.) ҳолатлар 
киритилади. Бундай ҳолатларда кредитор шартномадан бир 
томонлама воз кечишига, бу эса ўз-ўзидан унинг бекор бўлишига 
олиб келади, шунингдек, шартномани бажармаслик сабабидан етка-
зилган зарарни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
шуни унутмаслик керакки, мазкур модда меъёрлари диспозитив 
хусусиятга эга. қонунда ёки шартномада бошқача қоидалар кўзда 
тутилиши мумкин.
337-модда. Ижронинг қарздор ва кредитор томонидан 
кечиктириб юборилиши

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling