Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд
-модда. Шартноманинг намунавий шартлари
Download 3.48 Mb. Pdf ko'rish
|
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild
359-модда. Шартноманинг намунавий шартлари
Шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган намунавий шартлар билан белгиланиши назарда тутилиши мумкин. Шартномада намунавий шартларга ҳавола қилинмаган ҳолларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида қўлланилади. Намунавий шартлар намунавий шартнома ёки ушбу шартларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжат шаклида ифодаланиши мумкин. 1. мазкур модда ФК 354-моддасининг хусусий кўриниши бўлиб, шартноманинг шартларини тарафларнинг ихтиёрига кўра белги- ланишига оиддир. Тарафлар учун шартноманинг мажбурий бўлган шартларидан фарқли ўлароқ (қар. ФКнинг 358-моддасига шарҳ), намунавий шартлар тавсия хусусиятига эга бўлиб, шартномани тузиш чоғида тарафлар учун йўл кўрсатувчи қўлланма хизматини ўтайди. 2. Намунавий шартномалар, худди бошқача шаклдаги намунавий шартлар каби, одатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таркибида бўлади, яъни улар давлат органлари (ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари, бошқа муассасалар, зарур ҳолларда хўжалик бошқарув органлари билан келишган ҳолда) томонидан белгиланади. Бинобарин, бу каби намунавий шартлар албатта эълон қилиниши шарт. масалан, Вазирлар маҳкамасининг қарорларида Ягона буюртмачи хизмати томонидан хизмат кўрсатиш учун мол-мулкни «пудратчи» (уй-жой фондини сақлаш ва уни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатувчи ва таъмирлаш) ташкилотларига бериш тўғрисида 759 26-боб. шартнома тушунчаси ва шартлари намунавий шартнома (2000 йил 24 январдаги 22-сонли қарор), «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдори ўртасида»ги Намунавий шартнома (2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарор), «Ипотека кредити бериш тўғрисида»ги Намунавий шартнома (2009 йил 25 майдаги 148-сонли қарор), шунингдек, Давлат Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан гаровдан фойдаланиш тўғрисида»ги Низомда (1999 йил 28 июн рўйх. № 757) «Гаров тўғрисида»ги шарт- номанинг намуна шакли кўзда тутилган. 3. Таъкидлаш жоизки, намунавий шартлар фақат тарафлар унинг қўлланилишини шартномада кўзда тутган, яъни уларга ҳавола этувчи тегишли изоҳ берилган ҳолларда тадбиқ этилади. шартномада ана шундай ҳавола изоҳи мавжуд бўлмаса, намунавий шартлар фақат иш муомаласининг одатлари сифатида қўлланади. Таббийки, намунавий шартлар иш муомаласи одатлари сифатида қўлланишига шартноманинг шартлари императив меъёр билан ҳам, шартнома тарафлари келишуви билан ҳам, диспозитив меъёр билан ҳам аниқланмагани сабаб бўлади, ушбу намунавий шартлар эса, ФКнинг 6-моддаси талабларига мувофиқ келиши шарт. Download 3.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling