Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


Download 3.48 Mb.
Pdf ko'rish
bet377/405
Sana08.10.2023
Hajmi3.48 Mb.
#1695349
TuriКодекс
1   ...   373   374   375   376   377   378   379   380   ...   405
Bog'liq
Fuqarolik kodeksiga sharh 1-jild

367-модда. Оферта
Бир ёки бир неча муайян шахсга юборилган, етарли даражада 
аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф йўлланган 
ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш 
ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади.
Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши 
керак.
Оферта уни йўллаган шахсни оферта йўлланган шахс билан у 
офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди.
Агар офертани чақириб олиш тўғрисидаги билдириш офертанинг 
ўзидан олдин ёки у билан бир вақтда келган бўлса, оферта олинмаган 
ҳисобланади.


772
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
1. шартнома тузиш тўғрисидаги ҳар қандай таклиф оферта сана-
лавермайди. Оферта ўзига хос аломатларга эгаки, агар улар мавжуд 
бўлмаса, оферта тўғрисида деб ҳисоблаш учун асос бўл майди.
Биринчидан, таклиф муайян шахсга ёки муайян шахсларга 
йўлланган бўлиши, яъни таклифда улар номма-ном санаб ўтилиши 
зарур. Агар таклиф номуайян шахслар доирасига (масалан, реклама 
жойлаштириш) қаратилган бўлса, бу оферта эмас, балки оферта 
қилишга даъват деб қаралиши керак (қар. ФКнинг 369-моддасига 
шарҳ).
Иккинчидан, таклиф уни киритган шахснинг ўзини таклиф 
йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб 
ҳисоблаш ниятини ифода этиши зарур. Бошқача айтганда, таклиф 
шартнома тузиш имконияти тўғрисидаги оддий хабар бўлмасдан, 
балки ундан шартнома тузишга бўлган хоҳиш-ирода равшан акс этиб 
туриши лозим.
Учинчидан, таклифда шартноманинг муҳим шартлари ифода 
қилинган бўлиши керак (қар. ФКнинг 364-моддасига шарҳ).
2. шарҳланаётган модда оферта уни йўллаган шахсни унда 
баён этилган шартлар орқали оферта йўлланган шахс билан у 
офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди деб белгиланган. Бун-
дан келиб чиқадики, офертани йўллаган шахс офертадан, шу 
жумладан, унинг алоҳида шартларидан бош тортишга ҳақли эмас, 
шунингдек, таклифнинг хусусиятини, таклиф этилган шартнома 
тузиш шартларини, офертанинг мазмунини ташкил этувчи бошқа 
элементларни ўзгартириши мумкин эмас, фақатгина оферта олувчига 
офертанинг мазмунига таъсир кўрсатмайдиган қўшимча ахборотни 
хабар қилиши мумкин.
шу билан бирга, оферта йўллаган шахс уни чақириб олиш 
чораларини кўриши мумкин. Бунда агар офертани чақириб олиш 
тўғрисидаги билдириш офертанинг ўзидан олдин ёки у билан бир 
вақтда келган бўлса, оферта олинмаган ҳисобланади. Тегишинча, бу 
шахс энди ўзи оферта жўнатган шахс билан боғлиқ ҳисобланмайди. 
шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, амалда офертани чақириб олиш 
тўғрисидаги билдириш оферта билан «бир вақтда» келган иборасини 
қандай тушуниш керак (яъни ўша кун давомидами ёки бошқа вақт 
оралиғидами) деган савол билан боғлиқ низолар келиб чиқиши 
мумкин. қонунда бу масала аниқ белгилаб қўйилмаганини ҳисобга 
олган ҳолда, уни муайян шарт-шароитларни ҳисобга олиб кўриб 
чиқиш лозим.


773
27-боб. шартнома тузиш

Download 3.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   373   374   375   376   377   378   379   380   ...   405




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling