Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Ямоқ солиш  Керакли асбоб ва мосламалар


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

Ямоқ солиш 
Керакли асбоб ва мосламалар: иш қутиси, сантиметр лентаси
чизғич, бўр, қалам, қайчи, газлама бўлаклари, ямоқ солинадиган 
кийим, игна, тикув машинаси, ангишвона.
Ишни бажариш тартиби (3-расм): 
6. Йиртилган 
жойни мўлжаллаб, рангни мослаб газлама 
бўлакларидан ямоқ қирқиб олинади. 
7. Кийимнинг йиртилган жойини, қирқиб олинган ямоқни 
яхшилаб, текис қилиб дазмолланади.
8. Ямоқни кийимдаги йиртиқ жойнинг тагига қўйиб кўклаб 
чиқилади.
9. Йиртиқнинг атрофини қайчи билан тўғрилаб қирқиб чиқилади 
ва ичига қайириб четидан яширин чок билан тикилади 
10. Кўклаш чоки олиб ташланади, кейин чок дазмолланади. 
3-расм. Йиртилган жойга ямоқ солиш 
Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
1. Кийимларни сақлаш усулларини айтиб беринг. 


2. Кийимларга қараш қоидалари нималардан иборат? 
3. Йиртилган жойга ямоқ солиш кетма-кетлигини айтиб беринг. 
 
ПАЗАНДАЧИЛИКДА ИШЛАТИЛАДИГАН ТЕХНОЛОГИК 
ЖИҲОЗЛАР ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ 
Совутгич 
ва 
музлатгич, 
термос, 
микротўлқинли 
электрпечларнинг 
тузилиши 
ва 
аҳамияти, 
фойдаланиш 
технологияси. 
Совутгич ва музлатгич. Ишлаб чиқариш корхоналарида 
совитгичлар камерасидаги зарур ҳарорат + 6°C дан -18°C гача бўлган 
турли 
ҳажмдаги 
совиткич 
турлари 
ишлаб 
чиқарилади.. 
Совутгичларнинг 
компрессион 
(бир 
ѐки 
икки 
камерали), 
термоэлектрик турлари бор. Ташқи кўринишига кўра полга ва столга 
ўрнатиладиган, осма, кўчма (халтатермос), комбинациялашган (шкаф 
кўринишида ҳамда ошхона мебелига ўрнатилган) бўлади. 
Компрессион совуткичларда камера герметик агрегати билан 
совитилади. Совитиш агрегати ихчам бўлиб, кам шовқин билан 
ишлайди, ишлатиш вақтида ишқаланувчи деталларни алмаштириш ва 
мойлаш талаб этилмайди. Музлатиш камерасида паст ҳарорат 
совитиш агрегатининг мунтазам равишда қисқа вақт ишлаши 
натижасида ҳосил бўлади, бу эса электр энергияни тежашга ѐрдам 
беради.
Термоэлектрик совиткичларда ярим ўтказгичли термоэлементлар 
ишлатилади. Уларда совитиш агрегати ва совитиш агенти бўлмайди. 
Улар шовқинсиз анча узоқ вақт ишлаши билан бошқалардан фарқ 
қилади.


Рўзғор 
термостартларида 
(халтатермос) совитилган маҳсулотлар 
сақланади. Термостатдаги ҳарорат 10-
12 соат давомида +10°C атрофида 
бўлади. Бунда иссиқлик сиғими катта 
бўлган 
махсус 
суюқлик 
билан 
тўлдирилган 
пластмасса 
халтача 
кўринишидаги 
совуқлик 
аккумуляторлари 
ишлатилади. 
Термостатга 
маҳсулот 
солишдан 
олдин аккумулятор 2-4 соат рўзғорда 
фойдаланиладиган 
совитгичнинг 
музлатиш камерасига қўйилади. Бундай совитгичлар ѐзда шаҳар 
атрофларига дам олишга чиқишда қулай бўлиши учун сумка 
кўринишида ишлаб чиқилади.
Рўзғорда ишлатиладиган совитгичларнинг хизмат муддати 15 йил 
ва ундан ортиқдир. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling