6-СИНФ. СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ.
БУЮМЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
2 машғулот. Кийимларни сақлаш усуллари. Кийимга қараб
туриш қоидалари. Ямоқ солиш технологияси.
Амалий машғулот:
ямоқ солиш
Дарс мақсади:
Таълимий: Ўқувчиларга кийимларни сақлаш усуллари, кийимга
қараб туриш қоидалари, ямоқ солиш технологияси ва ямоқ
солиш
йўлларини ўргатиш.
Тарбиявий: Ўқувчиларни амалий машғулот жараѐнида озода,
сифатли ва тез ишлашга одатлантириш.
Ривожлантирувчи: Ўқувчиларда кийимларни сақлаш усуллари,
кийимга қараб туриш қоидалари, ямоқ солиш технологияси ва ямоқ
солиш кўникмаларини ривожлантириш.
Моддий техник жиҳатдан жиҳозлаш ва кўргазмали қуроллар:
мавзуга
оид буклет, слайдлар,
компютер, андоза қоғозлари,
андозалар, иш қутиси, сантиметр лентаси, чизғич, бўр, қалам, қайчи,
газлама бўлаклари, ямоқ солинадиган кийим, игна,
тикув машинаси,
ангишвона.
Дарс ўтиш юзасидан методик тавсиялар.
Бу мавзуни ўқитишда мунозара,
савол-жавоб тарзида олиб
борилади. Шунингдек, компютер техникаси ѐрдамида
слайдлар ва
видеоматериаллар намойиш этиш мумкин. Ямоқ солиш технологияси
ва ямоқ солиш кўрсатмали тарзда бажариб ўргатилади. Ўқувчилар
ямоқ солиш учун кичик андозачалар тайѐрлашни ва тикилган буюмга
ямоқ солишни амалий равишда бажарадилар,
уларнинг ишлари
назорат қилиб турилади ва иш давомида йўриқномалар бериб
борилади. Ўқувчиларга иш жараѐнида ишлатилаѐтган
асбоблар ва
мосламалар: игна, қайчи ангишвона, сантиметрли ленталарнинг ҳар
бирини номи, вазифаси ва фойдаланиш йўллари ўргатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: