Беруний,
Ибн Сино, Муҳаммад Тарағай Улуғбек, Алишер Навоий
кабилар туғилиб, яшаб,
ижод этиб, келажак авлодлар учун
фахрланишга арзигулик илмий ва маданий мерос қолдириб кетганлар.
Бобокалонларимиз Кўхна Ургенч, Афросиѐб, Кат, Варахша, Ах-
сикат, Ўтрор, Янгикат каби ғоят гўзал шаҳарлар бунѐд этганлар ҳамда
хозирги кундаги Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Тошкент, Хева, Қўқон,
Косон, Термез каби қадимий шаҳарларни мерос қилиб қолдирганлар.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач
миллий меъморчилик ва
миллий шаҳарсозлик санъати ривожига ҳам катта йўл очилди. Ҳар
бир халқни ва мамлакатни миллий анъаналарини
намойиш этишда
меъморчилик ва шаҳарсозлик алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, ҳар
бир
миллатни, ҳалқни ва давлатни маданияти,
маънавияти ва
анъанавий урф-одатларини, илми-тафаккурини намойиш этишда
унинг санъати ва меъморчилиги алоҳида аҳамият касб этади. Шунга
кўра мустақилликни дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда
меъморчилик ва шаҳарсозлик санъатига алоҳида
эътибор бериб
келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: