Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Ўқувчиларга уйга топшириқлар берилади


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

Ўқувчиларга уйга топшириқлар берилади. 
Ўтилган барча мавзуларни ўқиб келиш. Тестга ва савол-
жавобларга тайргарлик қилиш. 
 
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
Турли чокидан сўкилган буюмларни тикиш. 
Кийимларни тузатишда иш ўрнини тўғри ташкил қилиш керак. 
Бажариладиган ишга қараб иш ўрни тайѐрланади. Бажариладиган 
ишлар қўлда тикиш, тугма қадаш, петля тикиш, ямоқ солиш, 
кийимнинг сўкилган чокларини тикиш, илгак чатишдан иборат 
бўлиши мумкин. Бу ишлар учун стол ва стул, тикув машинаси
дазмол, иш қутичаси ва керакли асбоблар тайѐрланади. Иш жойига 
ѐруғлик яхши тушиб туриши керак. 
Айрим ҳолларда кийимнинг чоки сўкилиб кетади. Кескин 
қилинган ҳаракат, жуда катта қадам ташлаш, кийим тикилган 
ипларнинг сифатсизлиги чокларнинг сўкилишига сабаб бўлади. 
Кийимнинг сўкилган жойини тикиш қўлда ѐки машинада 
бажарилади. Бунинг учун газлама рангидаги ғалтак ипи ва игна керак 
бўлади. Игна газлама қалинлигига мос бўлиши лозим.
Амалий иш: Турли чокидан сўкилган буюмларни тикиш. 
Асбоб ва мосламалар: иш қутичаси, ғалтак ип, игна. 
Иш қуйидаги тартибда олиб борилади (1-расм): 
1. Таъмирланадиган жой аниқланади. Сўкилган жойидаги иплари 
олиб ташланиб дазмолланади (1-расм, а). 


2. Сўкилган жой тўғноғичланади ва қўлда кўкланади (1-расм, б). 
3. Сўкилган жойини қўлда қайтма чок билан машина чокининг 
қаторида тикиб чиқилади (1-расм, c). 
4. Кўклов чоклари олиб ташланади ва чок дазмолланади. 
5. Бажарилган ишнинг сифатини текшириб чиқилади, яъни 
тикилган қўл қавиғи майдалиги, машина чокининг қаторига тўғри 
келиши, текис тикилганлиги. 
а 
б 

1-расм. Сўкилган чокни тикиш 
Амалий иш: Газламани йиртилган жойини тикиш. 
Асбоб ва мосламалар: иш қутичаси, ғалтак ип, игна. 
Иш қуйидаги тартибда олиб борилади (2-расм): 
1. Газламани йиртилган жойидан ўнгини ичкарига қилиб, 
қирқимларини бир-бирига тўғрилаб иккига букланади. Йиртилган 
жой тўғноғичланади ва қўлда кўкланади (2-расм, а) 
2. Йиртилган қирқимни майда йўрма қавиқда қўлда тикиб 
чиқилади (2-расм, б). 
3. Кўклов чоклари олиб ташланади ва чок дазмолланади. 
4. Бажарилган ишнинг сифатини текшириб чиқилади, яъни 
тикилган қўл қавиғи майдами, машина чокининг қаторига тўғри 
келадими, текис тикилганми. 


а 
б 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling