СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШИ.
БУЮМЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
2-машғулот: Истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига қараб,
болалар кийимининг андозасини тайѐрлаш ва тикиш.
Дарс мақсади:
Таълимий: Ўқувчиларга истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига
қараб, болалар кийимининг андозасини тайѐрлаш ва
тикиш
йўлларини ўргатиш.
Тарбиявий: Ўқувчиларни амалий иш жараѐнида озода,
сифатли ва тез ишлашга одатлантириш.
Ривожлантирувчи: Ўқувчиларда истеъмолдан чиққан буюм
ўлчамига қараб, болалар кийимининг андозасини тайѐрлаш, тикиш
ва безашда бадиий дидларини ўстириш.
Моддий техник жиҳатдан жиҳозлаш ва кўргазмали
қуроллар: чок турлари тўқилган намуналар, тўқиш
учун иплар,
илмоқ, мавзуга оид буклет, плакатлар ва слайдлар, ўқув қуроллари,
компютер.
Дарс ўтиш юзасидан методик тавсиялар.
Бу мавзуни ўқитишда мунозара,
савол-жавоб тарзида олиб
борилади. Шунингдек, компютер техникаси ѐрдамида
слайдлар ва
видеоматериаллар намойиш этиш мумкин. Истеъмолдан чиққан
буюмлардан болалар кийимларининг бундай турларини тикиш
усуллари кўрсатмали тарзда бажариб ўргатилади. Ўқувчилар
бурилган чизмалардан фойдаланиб андоза тайѐрлайдилар, уларнинг
ишлари назорат қилиб турилади ва иш давомида йўриқномалар
бериб борилади. Хато ва камчиликлар машғулот жараѐнида таҳлил
қилинади ва тўғри бажариш бўйича йўл-йўриқ берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: