Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Дарс машғулоти юзасидан назарий маълумотлар


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

Дарс машғулоти юзасидан назарий маълумотлар 
Бир оз тикишни биладиган барча аѐллар истеъмолдан ѐки 
модадан чиққан буюмлардан турли хил болалар кийимларини 
тайѐрлашлари мумкин. Масалан, эркаклар шимларидан қиз болалар 
учун юбка, сарафан, 5 ѐшли болалар учун палто ѐки куртка, ўғил ва 
қиз болалар учун шим ѐки шортик; эркаклар пиджагидан спорт 
услубидаги курткаларни, кўйлагидан эса ўғил болаларга кўйлак, 
қиз болаларга эса блузкалар тикиш мумкин.
Буюмларга қайта ишлов беришда исталган фасондаги буюмни 
тайѐрлаб бўлмайди. Масалан, шимдан фақат 4 бўлакли юбкаларни, 
бўлакли юбкалардан эса худди шунча ѐки кўпроқ бўлакли 
юбкаларни, кўйлаклардан эса майда деталлари кўп бўлган қиз 
болалар кўйлакларини тикиш мумкин.
Агар буюмнинг ўнг томони ўз кўринишини йўқотган ѐки 
оқарган бўлса, яратилаѐтган буюмнинг ўнги қилиб унинг тескари 
томонини олиш мумкин. Истеъмолдан чиққан буюмни аввал 
чокларидан эҳтиѐткорлик билан сўкилади, иплардан тозаланади, 
ювилади ва дазмолланади. Дазмолланган буюм деталларига 
тайѐрланган болалар кийимлари андозалари қўйиб бичилади. 
Агарда тикилаѐтган буюм учун асосий газлама бўлаклари етмаса, у 
ҳолда асосий газлама рангига ва фактурасига мос равишда бошқа 
ѐрдамчи газлама бўлакларидан фойдаланиш мумкин. Бунда 
комбинациялашган буюм ҳосил бўлади. Агарда ѐрдамчи газлама 


бўлаги янги бўлса, у ҳолда буюмни бичишдан олдин бу газламани 
ювиб дазмоллаш керак, чунки буюм ювилганда бу бўлаклари 
киришмаслиги учун ҳамда бошқа бўлаклари каби бир хилда 
кўринишга эга бўлиши учун.
Истеъмолдан чиққан буюм ўлчамига қараб, болалар 
кийимининг андозасини тайѐрлашда албатта бу буюм деталларига 
қараш ва болалар кийимлари моделларини чизиб, сўнгра 
андозаларни тайѐрлаш тавсия этилади.
Ўқувчиларга уйга топшириқлар берилади 
Ўқувчиларга миллий қўғирчоқлар андозасини тайѐрлаб келиш 
топширилади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling