Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида
Дарс машғулоти юзасидан назарий маълумотлар
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.
Дарс машғулоти юзасидан назарий маълумотлар.
Кийимларни сақлаш усуллари. Кийимга қараб туриш қоидалари. Кийимни сақлаш ҳам кийиниш маданиятига киради. Маданий кийинишга интилган инсон кийимини тоза тутиши, бежирим кийиниши, доғ, кир бўлган, ғижимланган кийимни киймаслиги, яхши дазмоллаб кийиши керак. Ҳар гал кийинаѐтганда кийимни яхшилаб кўздан кечириб, сўкилган жойларини яхшилаб тикиш, ҳар бир тугма ўз ўрнида ва мустаҳкамлигига ишонч ҳосил қилгандан кейингина кийиниш лозим. Кийимни эҳтиѐткорлик билан ҳамда ўз вақтида, ўз ўрнида кийилса, у узоқ чидайди ва янгидек кўринади. Шунинг учун уйда, мактабда, спорт машғулотларида ва хизматда кийиладиган кийимларни авайлаб, ўз вақтида жойига қўйиб сақлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳамма кийим ҳам, айниқса, жун ва кимѐвий толали газламалардан тикилган кийимлар турли ҳидларни тортади, шунинг учун ҳам кийимларни чангдан тозалаб, шамоллатиб туриш тавсия қилинади. Кийимларни сақлаш қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: кийимларни ифлос қилмаслик зарур; қўлни юваѐтганда енгни шимариб олиш керак; уй юмушларини бажаришда фартук ва енглик кийиб олиш зарур; мактабдан келгач, мактаб кийимини ечиб, уйлик кийимларни кийиб олиш ва формани кийим илгичга (вешалкага) илиб қўйиш керак; ерга ўтирмаслик, стулда ѐки ўтириш учун мўлжалланган тоза жойда ўтириш зарур. Кийимларни ҳар куни чўткалаб тозалаш керак; кийиладиган кийимнинг ҳамма жойи тоза ва бутун бўлишига эътибор бериш керак, яъни: а) тугмаси узилган бўлса, қадаб олиш; б) илгаги узилган бўлса, чатиб қўйиш; в) сўкилган чокларини ўз вақтида тикиш; г) кийимда йиртиқ бўлса, уни ямаш; д) кийимни доимо дазмоллаб юриш. Ҳар бир кийим, у тикилган газлама турига қараб алоҳида эътибор талаб қилади: ювиш, дазмоллаш, кимѐвий тозалаш қоидалари ифодаланган шартли белгилар кийим чокларига тикиб қўйилган бўлади. Ямоқ солиш технологияси. Кийимларни йиртилган жойларини кўзга хунук ташланмайдиган қилиб тикиш, ямаш мумкин. Устқурма ямоқ кийимларнинг симметриясига қараб бажарилади. Масалан, шимнинг тиззаси йиртилган бўлса, кўйлак енгининг тирсаги ѐки битта чўнтак йиртилган бўлса, ямоқ ҳар иккала тиззага, иккала тирсакка, иккала чўнтакка бир хил қилиб солинади, бундай ямоқни безак ямоқ дейилади. Ямаб бўлингандан кейин бостириб дазмолланади. Кийимнинг йиртилган, тешилган, куйган, ситилган жойлари бўлса, ямоқ солинади. Ямоқ солиш кийимнинг турига қараб, масалан, оддий ямоқ солиш кийимнинг устидан ѐки тагидан ямоқ қўйиб бажарилади. Кийимларни тузатишда иш ўрнини ташкил қилиш. Бажариладиган ишга қараб иш ўрни тайѐрланади. Бажариладиган ишлар қўлда тикиш, тугма қадаш, петля тикиш, ямоқ солиш, илгак чатишдан иборат бўлса, стол ва стулни ѐруғ яхши тушадиган жойга қўйилади. Иш қутичаси ва керакли асбоблар тайѐрланади. Машина ва дазмол ишлари шу мосламалар турган жойда бажарилади. ―Ямоқ солиш‖ мавзусидаги амалий машғулот қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. Йиртилган жойни мўлжаллаб, рангни мослаб газлама бўлакларидан ямоқ қирқиб олинади. 2. Кийимнинг йиртилган жойини, қирқиб олинган ямоқни яхшилаб, текис қилиб дазмолланади. 3. Ямоқни кийимдаги йиртиқ жойнинг тагига қўйиб кўклаб чиқилади. 4. Йиртиқнинг атрофини қайчи билан тўғрилаб қирқиб чиқилади ва ичига қайириб четидан яширин чок билан тикилади 5. Кўклаш чоки олиб ташланади, кейин чок дазмолланади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling