Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш.
1. Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва 
иссиқлик таъминоти тизими ва ундан фойдаланиш қоидалари 
ўрганилади.
5. Уйга вазифа бериш:  
1. Дарсликдаги 33-мавзуни ўқиб келиш ва амалий мустақил 
ишларни бажариш. 
2. Ўтилган мавзу юзасидан эссе ѐзиб келиш. 
3. Уйда носоз буюмларда кичик таъмирлаш ишларини 
бажаришни машқ қилиш.
4. Саволларга жавоб бериш. 
Шаҳар ва қишлоқ уйларида сув, газ, электр энергияси ва 
иссиқлик таъминоти тизими ва ундан фойдаланиш қоидалари. 
Сув таъминоти тизими. Сув истеъмоли тартиби, биноларнинг 
турлари, шунингдек технологик ва ѐнғин хавфсизлиги талабларидан 
келиб чиққан ҳолда сув тармоқлари: 
боши 
берк; 
айланали, 
комбинациялашган 
кўринишда 
бўлиши мумкин. Боши берк сув 
тармоқлари 
асосан 
таъминотда 
тармоқ ѐки унинг бир қисми ишдан 
чиқиши натижасида тўхталишлар 
бўлиб турадиган жойларда қурилади. 
Булар турар жой, маъмурий ва ишлаб 
чиқариш бинолари бўлиши мумкин 
(11-расм). 
11-расм. Турар жой биносининг 
сув таъминоти схемаси 


Айланали сув тармоқлари асосан кўп қаватли уйларнинг узлуксиз 
таъминотини амалга ошириш заруратини этиборга олиб қурилади. 
Айланали тармоқлар ташқи сув қувури билан бир нечта уланишга эга 
бўлиб, улардан бири узилганда ҳам бинонинг сув билан 
таъминлашини тўхтаб қолмайди. 
Комбинациялашган сув тармоқлари боши берк ва айланали 
қувурлардан таркиб топган бўлиб, сувга уланадиган қурилмалар бир-
биридан катта
оралиқда жойлашган йирик биноларда қўлланилади.
Табиий газ иқтисодий жиҳатдан энг қулай энергия манбаларидан 
бири ҳисобланиб, республикамизда аҳоли турар жойларини бу каби 
арзон ва самарали ѐқилғи билан таъминлашга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда. Шу билан бирга биз газдан фойдаланишда хавсизлик 
чораларига қатъий риоя қилмоғимиз лозим. 
Хонадоннинг газ таъминоти тармоғи газ элтувчи қувур, 
тақсимловчи газ қувури, газ оқимини бошқарувчи ускуналар, газ 
сарфи ҳисоблагичи ҳамда газдан фойдаланиш қурилмалари киради.
Газ тармоқларини ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал 
қилинади: қувур пўлат трубаларни пайвандлаш асосида қурилиб, 
зарур ускуналар билан резбали бирикмалар орқали уланади; барча газ 
қувурлари сувга чидамли мойбўѐқ билан бўялади; газ қувурлари 
асосан 
ошхона, 
йўлак 
ва 
бошқа 
турар 
жой 
сифатида 
фойланимайдиган хоналардан ўтказилади; қувур ҳожатхона ѐки ванна 
орқали, шунингдек эшик ѐки ойна ромлари орқали ўтказилиши 
тақиқланган. 
Электр таъминоти хонадонимиз ѐритилишини, иситилишини, 


маиший техникаларни ишлашини ва бошқа қулайликларни 
таъминлашга хизмат қилади. Хонадоннинг электр таъминоти 
масъулиятли иш бўлиб, махсус тайѐрланган мутахассис томонидан 
бажариладиган, юқори даражада касбий малака ва маҳорат талаб 
қилувчи меҳнат ҳисобланади. Чунки, электр тармоғидаги атига битта 
ишончсиз уланиш кейинчалик ѐнғин келтириб чиқаришга, нотўғри 
уланган ўтказгич эса уйда яшовчиларниг жароҳатланишига ѐки 
қимматбаҳо ускуналарнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Электр билан боғлиқ барча операциялар, ҳатто ѐритиш 
лампасини алмаштириш ҳам катта эҳтиѐткорлик билан бажарилиши 
лозим. Хонадонга электр тармоғи ўтказиш ѐки уни таъмирлашда эса 
хавсизлик ва ишончлилик борасидаги энг замонавий талабларга риоя 
қилиш ва сифатли жиҳозлардан фойдаланиш лозим.
Хонадон электр таъминотининг намунавий схемаси ўзида кириш 
жойидаги автоматик калит, электр энергияси ҳисоблагичи, 
ҳимояловчи ўчириш қурилмаси, хоналардаги розетка ва калитлардан 
таркиб топади (12-расм). 



Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling