Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида
-расм. Хонадон электр таъминотининг намунавий схемаси
Download 1.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.
12-расм. Хонадон электр таъминотининг намунавий схемаси
Уй ва хонадонларни таъмирлаш ишларининг асосий турлари. Таъмирлашда қўлланиладиган қурилиш материаллари ва асосий иш асбоблари. Уй ва хонадонларни таъмирлаш кўп меҳнат ва сарф-ҳаражат талаб қилувчи жараѐн ҳисобланади. Шу сабабли, бу каби тадбирни бошлашда таъмирлашнинг айнан қайси турига эҳтиѐж мавжудлиги аниқ баҳолаб олиниши лозим. Ҳозирда таъмирлашнинг косметик, капитал, элита турлари фарқланади. Косметик таъмирлаш катта сарф-ҳаражат талаб қилмайдиган, энг содда ва арзон таъмирлаш тури ҳисобланиб, у минимал маблағ ва вақт сарфи билан хонадоннинг ташқи кўринишини янгилашга қаратилади. Хонадонда умумий ишлов бериш тадбирлари бажарилиб, бунда сантехник жиҳозлари, хона интеръер дизайни ва деворлар конструкциясини ўзгартириш билан боғлиқ ишлар бажарилмайди. Бунда асосий вазифа шифт ва деворни текислаш ва сувоқ қилиш, обой, плинтус, пол қопламаларини алмаштириш билан боғлиқ бўлади. Одатдаги косметик таъмирлаш хонадон эгаларининг кучи билан амалга оширилиши мумкин. Капитал таъмирлаш нисбатан анча мураккаб ва қимматбаҳо таъмирлаш тури ҳисобланиб, унда барча коммуникация тармоқлари алмаштирилиши, хона деворлари конструкциялари ўзгартирилиши асосий тадбирлар қаторига киради. Бу каби таъмирлаш ишлари албатта тегишли соҳа мутахассислари ва усталарини жалб қилган ҳолда бажарилиб, унинг натижасига кўра амалда янги хонадонга эга бўласиз. Элита усулида таъмирлаш ҳам капитал таъмирлашга ўхшайди, фақатгина у замонавий қурилиш ва ишлов бериш материаллари, илғор технологияларни қўллаган ҳолда, юксак малакали мутахассислар томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу таъмирлаш турида мутахассис дизайнер томонидан хонадоннинг индивидуал дизайн лойиҳаси тайѐрланиб, токи мебел, маиший техника ва базакларни ўрнатишгача бўлган барча босқичларда унинг ўзи бевосита иштирок этади. Алоҳида аниқлик талаб қилмайдиган ўлчаш ишларида йиғма ва ўрама метрлардан фойдаланиш мумкин. Ўлчашда метрнинг тўлиқ очилганлиги, зарур узунликка эга эканлиги ҳамда таранг тортилганлигига эътибор қаратиш лозим. Нисбатан аниқроқ ўлчашлар учун штангенциркулдан фойдаланилади. Хонадонни таъмирлашда унинг ѐрдами билан бир неча миллиметрдан бир неча дециметргача ўлчамдаги тешиклар диаметри, деталлар қалинлигини ўлчаш мумкин. Қувурлар, симлар, юпқа листли металлар қалинлигини ўлчашда микрометрдан, ташқи ўлчамларни олишда кронциркулдан, ички ўлчамларни олишда нутромердан фойдаланилади. Download 1.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling