Бунинг учун қиздиргич (магнетрон) вақти-вақти билан қувватни
бошқариб турадиган қурилма ѐқилади ва ўчирилади. Бу ѐқилиб ва
ўчирилиб туриладиган ҳолатни электропечнинг
ишлаши давомида
печнинг товушини ўзгаришига қараб ҳамда маҳсулотнинг ташқи
кўринишининг ўзгаришига қараб кузатиш мумкин.
Микротўлқинли нурлар металл предметлар ичига кира олмайди,
шунинг учун металл идишларда овқатни тайѐрлаш ѐки иситиш тавсия
этилмайди. Иситиш жараѐнида печнинг ичида бўлган
металл
идишлар ва металл асбоблар (қошиқ, вилкалар) уни тезда ишдан
чиқариши мумкин. Тилла ҳошияли идишларни микротўлқинли
электропечларга жойлаб маҳсулотларни иситиш тавсия этилмайди.
Микротўлқинли электропечларда герметик тарзда ѐпилган
суюқликларни ва
бутун тухумни иситиш ярамайди, чунки
суюқликнинг қаттиқ парланиши натижасида
унинг ичида босим
юқори бўлиб у портлаши ҳам мумкин.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Ишлаб чиқариш корхоналарида совитгичларнинг қандай
турлари ишлаб чиқарилади?
2. Ташқи кўринишига кўра совиткичнинг қандай турларини
биласиз?
3.
Компрессион, термоэлектрик совуткичлар ва рўзғор
термостартлари ҳақида маълумот беринг.
4. Рўзғорда ишлатиладиган совитгичларнинг
хизмат муддати
қанча йилни ташкил этади?
5. Совитгичлар неча турга бўлинади?
6. Совуткичнинг ишлаш схемасини айтиб беринг.
7. Совуткичдан фойдаланиш тартибини қандай изоҳлаш
мумкин?
8. Термос деб нимага айтилади ва унинг қандай турларини
биласиз?
9. Термоснинг асосий элементини изоҳлаб беринг.
10.
Микротўлқинли
электрпечдан
нима
мақсадларда
фойдаланилади?
11. Микротўлқинли электрпечнинг
асосий компонентларига
нималар киради?
12. Микротўлқинли электрпечдан қандай фойдаланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: