бу озиқ – овқат маҳсулотларини сақлашнинг мақбул ҳароратига эга.
Ҳатто оддий совуткичларда ҳам ҳар бир токчасида табиий ҳаво
ҳарорати циркуляцияси фарқланади, шунинг учун озиқ – овқат
маҳсулотларини тўғри жойлаштирилиши керак. Паст ҳароратли
(ҳарорат 0°C атрофида) жойларга тез бузиладиган озиқ – овқат
маҳсулотларини жойлаштирилади: янги гўшт, балиқ ва ҳоказо. Тайѐр
маҳсулотларни (салатлар, кисел ва ҳ.к.) аксинча, юқорироқ
ҳароратдаги (8°C атрофида) бўлимларда сақланиши керак. Эскириб
қолган мааҳсулотларни вақтида йўқотиш зарур. Совутгичга ҳарорати
хона ҳароратидан юқори бўлган маҳсулотларни қўйиш ярамайди, бу
совуткични бузилишига олиб келади.
Термос — озиқ – овқат маҳсулотларини узоқ
муддат атроф
муҳит ҳароратига нисбатан пастроқ ѐки баландроқ
тарзда
сақлайдиган иссиқликни ўтказмайдиган маиший идиш. Термосни
фақат шарбат ва таом сақлаш учун ишлатилмасдан, ундан турли хил
дамламаларни ва бўтқаларни тайѐрлашда ҳам фойдаланиш мумкин.
Термоснинг асосий элементи — икки қават деворли, улар
орасидан ҳаво сиқиб олиниб иссиқликни термос ва ташқи муҳитдан
вакуум ҳосил қилиб сақлайдиган шиша ѐки зангламайдиган пўлатдан
тайѐрланган колба ҳисобланади. Термоснинг ташқи
корпуси шиша
колба билан бирга пластмассадан ѐки металдан тайѐрланади.
Замонавий маиший термослар маҳсулотларни сақланишига қараб
қуйидаги турларига бўлинади (4-6-расмлар):
Шарбат учун термослар — оғиз қисми ингичка бўлиб,
унинг
диаметри 25—55 мм га тенг.
Пневматик
насосли
термослар
—
бундай
термос
конструкциясида қопқоғида босилганда суюқликни чиқариб олиш
учун тугмачаси бўлиб, ѐн томонида суюқлик чиқадиган тешикчаси
ҳам мавжуд. Бу термослар столда фойдаланиш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: