Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

7-расм. Зангламайдиган 
пўлат колбали шарбат 
учун термос 
8-расм. Термос-
кувшин 
9-расм. Пневматик 
насосли термос 

Озиқ-овқат сақланадиган термослар — кенг оғиз қисмига эга 
бўлиб, унинг диаметри тахминан корпус диаметрига тенг бўлади, 
яъни 65 мм дан 80 мм гача. Биринчи ва иккинчи таомларни
музқаймоқни 
ва 
бошқа 
озиқ-овқат 
таомларини 
сақлашга 
мўлжалланган.. 

Универсал термослар — озиқ-овқат сақланадиган термослардан 
қўшимча равишда конструкциясида шарбат қуйиш учун бир оз 
торроқ тешикда пробка борлиги билан фарқланади. 

Қават-қават идишли озиқ-овқат сақланадиган термослар — 
бундай термосларда қават-қават қилиб бир-бирига 2-3 дона 
пластикли ѐки металл контейнерлар жойлаштирилади. Уларда бир 
вақтнинг ўзида турли таомларни, масалан, тушлик учун биринчи ва 
иккинчи таомларни ҳамда газакларни сақлаш мумкин. 
Термосда ҳароратни бир маромда ушлаб туриш вақти унинг 
ҳажмига боғлиқ, яъни қанча катта бўлса шунча кўп муҳлат иссиқлик 
(ѐки совуқ) сақланади. 


Микротўлқинли электрпеч – электр асбоб бўлиб, овқатни 
тезликда пишириш ѐки иситиш учун мўлжалланган ҳамда 
электромагнит тўлқинлари ѐрдамида маҳсулотларни муз ҳолатидан 
тушириш фойдаланилади. 
Микротўлқинли 
электрпечнинг 
асосий 
компонентларига 
қуйидагилар киради: 

 
металл, металл пуркалган эшикча, маҳсулотларни иситишга 
жойлаштириладиган камера; 

 
трансформатор — электропечнинг юқори частотали озиқланиш 
манбаи; 

бошқариш занжири ва коммутация (электр токининг 
йўналишини ўзгартириш); 

магнетрондан камерага нурни тарқатувчи тўлқин узаткич; 

ѐрдамчи элементлар: 

айланма стол — маҳсулотни ҳар томондан бир хилда иситиш 
учун зурур; 

схема ва занжир, бошқаришни таъминлайдиган (таймер) ва 
хавфсиз мослама; 

 
вентилятор, магнетронни совитади ва камерани шамоллатади. 
Микротўлқинли 
электрпечнинг қуввати 500 дан 
2500 Ватт гача оралиқда тебраниб 
туради. 
Барча 
маиший 
электропечларни 
иссиқлик 
тарқатиш қувватини фойдаланувчи 
томонидан бошқариш мумкин. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling