Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги меҳнат таълими дарсларида


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/34
Sana19.06.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1608010
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Texnologiya darslarida robot va robototexnika bo;limini o;qitish.

4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш.
1. Пол ва мебелларннг лакланган ва қопламали юзаларини 
сақлашда нималарга эътибор бериш лозим. 
2. Ёғоч юзаларга махсус ишлов берувчи кимѐвий воситалар 
ҳақида маълумот беринг. 
3. Кичик таъмирлаш ишларига мисоллар келтиринг. 
 


5. Уйга вазифа бериш:  
1. Дарсликдаги 33-мавзуни ўқиб келиш ва амалий мустақил 
ишларни бажариш. 
2. Ўтилган мавзу юзасидан эссе ѐзиб келиш. 
3. Уйда носоз буюмларда кичик таъмирлаш ишларини 
бажаришни машқ қилиш.
4. Саволларга жавоб бериш. 
 
Пол қопламалари ҳамда мебелларнинг лакланган ва қопламали 
юзаларини сақлаш тадбирлари ва кичик таъмирлаш ишлари 
Пол қопламалари ҳамда мебелларнинг сизга узоқ вақт сифатли 
ҳизмат қилиши учун ишлаб чиқарувчилар томонидан берилган 
тавсияларга риоя этиш, жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида 
ўтказиб бориш лозим.
Мебелларни иситиш асбоблари яқинига ўрнатиш тавсия 
этилмайди. Шунингдек, қуѐш нурларининг тўғридан-тўғри тушиши 
ҳам мебел учун хавфли ҳисобланади, чунки, у ҳаддан ташқари 
қизиганида қуриб, ўз хусусиятларини йўқотади. Хонада намликни 
меъѐрида бўлишини таъминлаш учун манзарали гуллар, аквариум 
каби намлик манбалари бўлиши тавсия этилади.
Пластик билан қопланган мебел зарурат бўлишига қараб нам 
салфетка билан артиб туриш етарли бўлади. Бу ишни якунида мебел 
қуруқ салфетка билан артилса намликнинг мебелдаги тирқишлари ва 
ҳимояланган уланиш жойларига тушишининг олди олинади. 
Шунингдек, ѐғоч юзаларга ишлов бериш учун мўлжалланган 
махсус кимѐвий воситалар – полироллардан фойдаланиш мумкин. 


Фақат ошхонада улардан фойдаланишда озиқ-овқат маҳсулотларига 
тегишидан эҳтиѐт бўлиш керак.
Шпон ва фанерадан тайѐрланган юзаларни чангдан мунтазам 
тозалаб бориш тавсия этилади, бу уларнинг хизмат муддатини 
узайтиришга хизмат қилади. 
Мебелларда юзага келадиган майда носозликларни устага 
мурожаат қилмасдан, ўзингиз ҳам вақтида бартараф этиб боришингиз 
мумкин. Бунинг учун хонадонингизда махсус асбоблар ва зарур 
фурнитуралар бўлиши керак. Мисол учун шкаф ва тумбалар 
эшиклари қийшайиб қолганида мебелни полга нисбатан тўғри 
горизонтал ҳолатга олиб келиш лозим. Бунинг учун уй шароитида 
мебел оѐғи тагига картон ѐки пластмасса тагликлар қўйиш мумкин. 
Агар шкаф таги эгилиб қолса, у ташқаридан кўринмайдиган қилиб 
тагидан ѐғоч тиргак билан мустаҳкамланади. 
Мебелнинг эшик ва бошқа қисмларидаги шарнир деталлар 
қарови барча конструкциянинг хизмат муддатини узайтиришга 
хизмат қилади. Ундаги винт ва болтларни вақтида махсус асбоблар 
ѐрдамида бураб, мустаҳкамлаб туриш лозим.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling