Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги нукус давлат педагогика институти табиатшунослик факультети


Download 1.05 Mb.
bet15/17
Sana27.01.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1134127
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
хим техн лекция 2011 узб

Кенгаювчи цемент.
Гил тупрокли цемент, гипс ва калций тетрагидроалюминатдан иборат аралашмани сувга кориш ёки куп микдор кум тупрокли шлак билан икки молекула сувли табиий гипсни аралаштириш оркали тайёрланади. Бундай цемент тез тишлашади ва котади, сув утказмайди. Кенгаювчи цемент котаётганда унинг хажми кенгаяди. Кенгаювчи цемент бетон ва темир-бетондан курилган иншоатларнинг дарз кетган жойларини ямаш, иншоатлар куришда сув утказиладиган катламлар хосил килиш учун ишлатилади.

САВОЛ ВА ТОПШИРИКЛАР




1.Цемент деганда нимани тушинасиз?
2.Цемент кандай курилмаларда ишлаб чикарилади?
3.Цементнинг кандай турлари мавжуд?
4.Цемент кайси сохаларда ишлатилади?
Маъруза №7-8 : МЕТАЛЛУРГИЯ. ЧУЯН ВА
ПУЛАТ ИШЛАБ ЧИКАРИШ.


РЕЖА:
1. Металларга умумий характеристика.
2. Металларнинг синфланиши.
3. Чуян ишлаб чикариш.
4. Чуянни пулатга айлантириш.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:


Металлургия,синфланиши,домна печи,чуян,пулат,горн,шихта,распар,флюс.


Саноатнинг руда ва бошка хом ашёдан металл ишлаб чикариш тармоги металлургия дейилади. Табиий элементларнинг куп кисмини металлар ташкил этади.Табиий металлар хисобланган Cu, Ag, Au ва бошкалар кадимдан фойдаланиб келинган.Биринчи булиб осон кайтарилувчи оксидларидан кургошин ва калай олинган.


Хозирги пайтда металл ишлатилмайдиган соха йукки, улар машинасозлик, транспорт, алока, курилиш, электрорадио ва электротехника ва бошка сохаларда кенг кулланилади.
Металлар куйидагича синфланади: 1) кора металлар; 2) рангли металлар.
Кора металларга Fe, Mn, Cr ва улар асосидаги котишмалар киради.
Рангли металлар 4 типга булинади:
1) огир металлар: Cu, Pb, Sn ва Ni
2) енгил меьаллар : Al, Mg Ca, ишкорий ва ишкорий - ер металар
3) кимматбахо, асл металлар: Pt, иридий, осмий, Pd, рутеий, родий, олтин ва кумуш.
4) сийрак металлар(колган барча металлар)
а) юкори хароратда эрийдиган металлар: вольфрам, молибден, ванадий, титан, кобальт, цирконий, ниобий
б) таркок металлар: германий, галлий, таллий, индий, рений.
в) сийрак ер металлар: лантаноидлар.
г) радиоактив металлар : торий, радий, актиний, проактиний ва уран.
д) сунъий металлар : полоний, астат, нептуний, плутоний.
Сийрак металлардан куйидаги металларни хам алохида гуруппа сифатида ажратилади: сурьма, симоб, висмут.
Хом ашё рудалар казиб чикаришига кура: Fe, Lu, Mn, Pb Ni ли, уранли ва бошкаларга булинади.
Таркибига кура: сульфидли, оксидланган ва тугма хом ашега булинади.
Сульфидли рудалар деганда, олинаетган металл сульфид холида учрайдиган жисмларга айтилади.
Масалан: Cu ли, хальхопирит CuFeS.
Zn ли, сефалерид ZnS
Pb ли, галенит PbS
Агар топилган металл оксид холида ёки бошка О тутувчи минерал холида учраса, (яъни силикатлар ва карбонатлар), бу рудалар оксидланган турга киради. Fe, Mn, Al - оксидланган холда булади.
Агар металл металларнинг табиий котишмалари холида учраса тугма рудалар дейилади.
Рудадан металл олиш учун металлни кимевий богланган элементдан ажратиш керак. Бу жараён металлургия жараёни дейилади.
Агар металлургия жараёни юкори харорат иштирокида борса, пирометаллургия, сувдаги эритмалари иштирокида борса гидрометаллургия дейилади.
Бу ишлаб чикаришнинг 1 - боскичи хом ашёни бойитишдир.
2 - боскичи концентратни куйдириш оркали ажратишдир.
3 - боскичи С ердамида кайтариб соф холдаги металл ёки котишмасини олиш, бу жараён термик ажратиш цементация, эритма ва суюкланмаларни электролиз килиш оркали хам олиб борилиши мумкин.
Фойдаланилаетган металларнинг 90 % дан ортигини соф холдаги темир ва унинг котишмалари ташкил килади. Соф темир деганда таркибида факат 0,2 % С тутган Fe тушунилади. Ундан ортик С га эга булган темир эса унинг котишмаси дейилиб , таркибидаги С нинг микдорига караб,чуян ва пулат деб номланади. Агар 0,2 - 2 % гача С тутса пулат дейилади. 2 % дан юкори одатда 3,5 - 4,5 гача С тутса чуян дейилади.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling