Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


достон, она алласи ва болалар ўйинларига


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

достон, она алласи ва болалар ўйинларига бой.


104 
Маънавий қадриятларимизнинг чексиз хазинаси бўлган фолклор 
асарларини ўқиш, ўрганиш ѐш авлодни баркамол ўсишида, теран
фикрлашида, руҳан тетик шаклланишида етакчи восита бўлиб хизмат 
қилиши табиий. Хусусан, халқ томонидан яратилган достонлар 
ватанпарварлик, инсонийлик, олижаноблик, дўстлик, биродарлик сингари 
бир қатор миллий ва умумбашарий қадриятлар ҳамда ўзбекона маросим, 
урф-одатлар, расм-русумлар мажмуасини ташкил этади.
5.2 Фольклорнинг турлари 
Болалар табиатан мақол, топишмоқ, тез айтиш, эртак, ривоят ва 
достонларга қизиқадилар, уларни ѐд олишга, эртак ва достон 
қаҳрамонларидек жасур, мард, зукко бўлишга ҳаракат қиладилар. 
Шунингдек, мақол ва эртакларда ҳам иззат-ҳурмат, ахлоқ-одоб, меҳнатга 
муҳ аббат, вафо-садоқат, адолат, ҳақиқат, яхшилик каби фазилатларни 
улуғланиши ҳамиша келажак авлоднинг етук инсон бўлиб улғайишига 
хизмат қилиб келаяпти.
Фольклор асарларини бола туғилганиданоқ алла орқали ҳис қилади. 
Инсон умрининг тўрт даври йилнинг тўрт фаслига безатилганидек, 
болалик даври ўз таровати, ўз муҳри билан алоҳида хусусиятга эга. Бу 
хусусият, айниқса, болалар қўшиқлари, ўйинларида кўзга ташланади. 
Болалар фолклорини ўз хусусияти, моҳияти, характери ва тузилишидан
келиб чиқиб, қуйидагича гуруҳлашимиз мумкин:
 
БОЛАЛАР 
ФОЛКЛОРИ 
болалар
термалари

болалар
қўшиқлари 
болалар
ўйинлари 


105 
Болалар термаларихусусан, уч ѐшдан олти ѐшгача бўлган болалар 
ўртасида кўпроқ куйланади. Улар тўрт мисрадан иборат бўлган шеър ва
қўшиқлардан ташкил топган бўлиб, бола томонидан ижод қилинган. Бола 
томонидан айтиладиган термалар уларнинг сўз бойлиги даражасида 
белгиланади. Бу ѐшдаги болалар психологларнинг айтишича, 1300 дан 
3000 гача миқдордаги сўзларни ўзлаштирар экан. Инчунин, бола эркин 
вазнда қофияли ѐки қофиясиз шеър тўқий олиши мумкин. Болалар тилидан 
айтилиб юриладиган қуйидаги термаларга эътибор қаратсак:  

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling