Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
- 5.1.Миллий қадриятлар болалар тарбиясигааҳамияти
НАЗОРАТ САВОЛЛАР
1.Театр биноларининг бугунги қиѐфаси ва узига хос саҳна кўринишлари тарихи қаерга бориб тақалади? 2.Ўзбек халқ театри ўтган асрда нечта хилда намоѐн бўлган? 3. Қайси йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги бир қатор театрлар ва томоша муассасалари бинолари реконструкция қилинди? 4.Қуғирчок театрининг нечта турини биласиз? АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: «Маънавият», 2015. 2. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар туплами. Хамса. Хайратул- аброр. 7-жилд. -Т.: «Фан», 2001. -262-263-б. 3. Ибрагимов Б. Дунѐ театрларининг ибтидоси. // «Гулистон» журнали, 2009, 3-сон. 4. Иброхимова З. Гулгина. I жилд. Кичкинтойлар учун бадиий адабиѐтлар мажмуаси. - Т.: «Янги нашр», 2010. -100-б. 5. Рахмонкулова З.А. ва бошкалар. «Болажон» таянч дастури. - Т.: «Мухаррир», 2017. 6. Узбекистон миллий энқиклопедияси. 7-жилд. - Т.: «Узбекистон миллий энқикло-педияси» Давлат илмий нашриѐти, 2004. -117-б. 102 5 – МАВЗУ: МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ ФОЛЬКЛОР БИЛАН ТАНИШТИРИШ УСЛУБЛАРИ РЕЖА 1.Миллий қадриятлар болалар тарбиясига аҳамияти 2.Фольклорнинг турлари 5.1.Миллий қадриятлар болалар тарбиясигааҳамияти Авлод-аждодларимиз асрлар давомида маънавиятнинг, баркамол руҳиятининг садолардаги инъикоси бўлган мусиқа санъати миллий куй, қўшиқларимиз, аллаларимиз ѐш авлодлар қалбидан ўрин оларкан, уларни она Ватанига, халқига садоқатли ва меҳр-мурувватли бўлишга, азалий қадриятларимиз ва ўзига хос бетакрор ананаларимизни эъзозлашга, она юрт мусиқий меросининг бугунги кундаги ҳаққоний ворислари бўлишга ва албатта, миллий истиқлолият заруриятини теран ҳис этишга даъват этади. Миллий мусиқа меросимиз серқатлам ва ранг-баранг услубли ижодкорлик ҳамда унинг ижрочилигига оид жавхалардан ташкил топади. Ўзбек мусиқа мероси икки қатламга бўлиниб, халқ мусиқаси ва касбий мусиқа деб номланади. Ҳар икки йўналиш бизга қадар оғзаки анъана тарзда, яъна нота ѐзувларисиз, оғзаки ижод этиш, оғзаки ўрганиш ва оғзаки ижро этиш орқали этиб келади. Олимлар мусиқа меросининг ана шу табиатини ҳисобга олган ҳолда халқ мусиқасини фолъклорнинг бир тури, аниқроғи- халқ оғзаки ижоди сифатида таърифлайдилар. ЮНЕСКОнинг ―Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш‖ конвенциясига Ўзбекистон Республикасининг қўшилганлигининг ижодий самараси сифатида ―Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхати‖га ўтказилганлигини ҳам тилга олиш жоиздир. Худди шу ўринда ушбу Ўзбекистон Номоддий маданий мероснининг 103 Юнеско Репрезентатив рўйхатига Ўзбек халқ оғзаки ижоди, киритилган шу ўринда, мактабгача таълим тизимида асос солувчи ўринни Бош Ассамблеянинг 1989 йил 20 ноябрида 44/25 резолюцияси билан қабул қилинган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясига мувофиқ (Ўзбекистон Республикасида 1994 йил 29 июлида кучга кирган) ватанпарварлик, юқори маънавийлик, жонажон юртга, миллий маданият ва меросга муҳаббат эгаллайди. ―Болани баркамол қилиб ривожлантириш ва ҳимоялаш учун ҳар бир халқнинг анъаналари ва маданий қадриятларини муҳимлиги‖ни керакли тарзда инобатга олганча бўлғуси фуқаро шахсини шакллантириш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда Ўзбекистонда қўйилган мақсад ва вазифаларга ва аввало, тарихан муҳим бўлган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини келгусида такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида‖ги қарорига таянадиган мактабгача таълим муассасаларида улкан мақсадли йўналтирилган иш олиб борилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда болаларнинг мусиқага бўлган эҳтиѐжини қондириш, унга нисбатдан интилишни шакллантириш, ўзбек ҳалқининг бой маданий-тарихий мероси, миллий мусиқа маданиятини болалар онгига сингдириш, буюк алломаларимиз, композиторлар ҳаѐти ва ижодидан намуналар билан таништириш болаларда ўз фикрини мустақил айта олиш, ижодкорлик, изланиш, қўшиқ куйлаш ва чолғу ижрочилиги малакаларини ривожлатириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Демак, мақол, топишмоқ, эртак, латифа, қўшиқ, ривоят, Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling