Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги
Download 3.94 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-MTM-musiqa-rahbar
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
1.И.Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., 2.М.Зақепина. Музыкальное воспитание в детском саду. М.: ―Мозайка-Синтез‖, 2006. 3.Методика музыкального воспитания в детском саду: «Дошк. воспитание»/ Н.А. Ветлугина, И.Л. Дзержинская, Л.Н. Комиссарова и др.; Под ред. Н.А. Ветлугиной. – 3-е изд., испр. и доп. – М.: Просвещение, 1989. – 270 с.: 4 – МАВЗУ: МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ МУСИҚИЙ ВА ТЕАТР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШТИРИШ РЕЖА 1. Қўғирчоқ театрининг тарихий илдизлари ва тарбиявий ҳусусияти 2. Бола тарбиясида қўғирчоқ театрининг аҳамият. Қўғирчоқ театрининг тарихий илдизлари ва тарбиявий ҳусусияти Болаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда қўғирчоқ театри воситасидан самарали фойдаланиш,уларнинг иқтидори, объектив борлиқ ҳақидаги тасаввури,дунѐқарашини янада ривожлантириш учун қулай шарт- шароит яратиши билан аҳамиятлидир. Қўғирчоқ театри дунѐнинг кўплаб халқ ва элатларига қадим замонлардан буѐн маълум. У жамият ҳаѐтида кўплаб муҳим аҳамият касб этган. Қўғирчоқ театри ҳар қайси давлатда турли шаклда,турли ҳажимда,ўзига ҳос тарзда тараққий этиб, ривожланиб келган . Қўғирчоқ театрининг тарихига назар соладиган бўлсак, мутахассисларнинг фикрича, унинг санъат сифатида пайдо бўлиш борасида 89 икки назария мавжуд. Биринчи назарияга кўра,болалар ўйини қўғирчоқ театрининг дақлабки кўринишидир. Иккинчи назарияга кўра, театрнинг келиб чиқиши ниқобдорлар театрига бориб тақалади. Бироқ, қогирчоқ театри ер юзида дастлаб қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги ҳақида ҳозиргача аниқ бир нима дейиш қийин. Қўғирчоқ театрининг ривожланиш тарихидан маълумки, қадим замонларда одамлар ѐғочлардан ва унинг пўтлоқларидан, сополдан турли ҳайвонлар,қушлар,шунингдек,маъбудларнинг ҳайкалчаларини ясаб, уларга сиғинганлар, ҳаракатга келтирганлар, ўйнатганлар. Марказий Осиѐ, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудларида ҳам VIII асргача оташпарастлик, будда динларга эътиқод қилган кишилар ўзлари ѐқтирган маъбудларнинг ҳайкалчаларини эъзозлаб, улар билан жонли мавжудот сифатида мулоқотда бўлиб келишган. Яъни, ўзига хос қўғирчоқ театрининг ибтидоий кўринишини ола бошлаган. Кейинчалик, ислом дини тарғиб этилган даврдан бошлаб, театрни саҳналарига кўчган ҳамда ўйин шаклида болалар дунѐсига кириб келган . Ўзбек халқ театри ўтган асрда асосан икки хилда намоѐн бўлган: масхарабоз-қизиқчилар ҳамда қўғирчоқ театри. Биринчии хили-асли, бир неча жанрлардан: саҳналаштрилган чиқишлар бажарувчи йирик вакиллардан, яъни аскиябоз, дорбоз, муаллақчи, найрангбоз(фокусчи), ѐғочоѐқ , мусиқачилардан иборат бўлган. Иккинчи хили- қўғирчоқ театри ѐки қўғирчоқ ўйиндан ташкил топган. Кейинги ярим асрдан ортиқ давр мобойнида халқ театрлари янгича мазмун ва шаклларда ривожланди ҳамда профессионал театрлар пайдо 90 болди масхарабоз-раққослар янги драматиc театрлар пайдо бўлишига замин яратди. Буюк қомусий олимлар ижодида ҳам қўғирчоқ театрининг турлари, тузилиши ва тарбиявий аҳамияти тўғрисида қимматли маълумотлар атрофлича талқин қилинган. Фаробий, ал-Хоразимий, ал-Фарғоний, Навоий, Ибн Сино,Ҳусайин Воиз Кошифий, Умар Хайѐм ва шу каби алломалар ўз асарларида шу хусусда тўхталиб ўтганлар. Шу ўринда, ўзбек маърифатпарвари Мунаввар Қори Абдурашидхоновнинг 1914-йилда таъкидланган фикридан барча келтиришни ўринли деб биламиз: ―…баъзи кишиларимиз театрга, эҳтимолки, ўйинбозлик ѐки масхарабозлик кўзлари ила боқурлар. Ҳолбукий, театрнинг асл маъноси ―ибратхона‖ ѐки ―улуғлар мактаби‖ деган сўздир.Театр саҳнаси ҳар тарафи ойнабанд қилинган бир уйга ўхшайдурки, унга ҳар ким кирса, ўзининг ҳусн ва қабиҳлигини, айб ва нуқсонини кўриб ибрат олур‖. Download 3.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling