3. Математикани ўқитишда илғор педагогик технологиялар ва ўқитишни замонавий усулларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари (2 соат маъруза, 2 соат амалиёт).
“Бумеранг” технологияси ҳақида. Дарс ва дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш. Ўқувчилар томонидан ўрганилган материални ёдда сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини эркин ҳолда баён эта олиш, қисқа вақт ичида кўп маълумотга эга бўлиш ҳамда дарс мобайнида ўқитувчи томонидан барча ўқувчиларни баҳолай олиш. Китоб ва матн билан ишлаш техникаси. Технологиядан фойдаланиш тартиби. Математика дарсларида қўллашга қўйиладиган талаблар.
4. Муаммоли таълим технологиялари (2 соат маъруза, 2 соат амалиёт).
Муаммоли ўқитиш ва унинг ўзига хос хусусиятлари; муаммоли вазиятларни яратиш, фаол (англаш) идрок этиш фаолияти, мустақил равишда мураккаб масалаларни хал этиш ва изланиш назарий билимларнинг етакчилик роли принципи.
Муаммоли таълимнинг илмий–назарий асослари. Муаммоли ўқитиш ҳақида. Эвристик усуллар ва уларни ижодий тафаккурни ривожлантиришдаги роли. Ўқув ва илмий муаммоларнинг бир–биридан фарқи. Муаммоли таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар. Муаммоли вазият тушунчаси ҳақида. Муаммоли вазият яратиш усуллари. Муаммоли вазиятни ҳал этиш даражалари. Муаммоли вазиятни ечишда қўлланиладиган усуллар. Муаммоли таълим машғулотларини ташкил этиш ва бошқаришга қўйилган талаблар. “Муаммоли вазият” методи ҳақида. Дарс жараёнида муаммоли вазиятлар ҳосил қилиш ва уларни ечиш усуллари. Муаммоли таълимнинг ўқувчилар ижодий тафаккури ва ижодий қобилиятларини ўстиришдаги аҳамияти. Муаммони турли нуқтаи–назардан ўрганиш, таҳлил қилиш. Математика бўйича дарс жараёнида муаммоли вазиятлар ҳосил қилиш ва уларни ечиш усуллари ҳақида.
5. Таълим мазмунини узлаштиришда ҳамкорликда ўқитиш технологиялари (2 соат амалиёт).
Ўқувчига нисбатан шахсий инсонпарварлик ёндашуви, умумий билимлар, маҳорат ва кўникмаларини ўргатиш, билимлар мактабини тарбия мактабига айлантириш, атроф – муҳитни педагоглаштириш. Адабиётларни ўқитиш технологияси инсонни шакллантириш фани сифатида; адабиёт дарси – бу мунособатлар, ҳаёт, театр, ёзувчи ва ўқитувчининг биргаликдаги ижоди. Л.В.Занковнинг ривожлантирувчи таълим системаси ва.хакозо. Чет эл маданиятига (чет тилига ўқитиш) коммуникатив ўқитиш технологияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари; дарс давомида мулоқот, оммавий ўзаро алоқалар, вазиятларни моделлаштириш ва бошқалар (Е.И.Пассов). Ўқув материалини схемали ва белгили моделлари асосида таълимни интенсификациялаштириш технологиялари (В.Ф.Шаталов). Ш.А.Амонашвиллининг шахс инсонпарварлик технологияси.
«Ҳамкорликда ўқитиш» технологиясини математика дарсларида амалий қўллаш
Do'stlaringiz bilan baham: |