“Математикани ўқитишда педагогик технологиялар” модули
бўйича малака ошириш курсининг ўқув дастури
1. Кадрлар тайёрлаш миллий модели асосида таълим тараққиётининг янги босқичида педагогик технологиянинг моҳияти ва муаммолари (2 соат маъруза).
Педагогик технологияларнинг ривожланиши Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта қуриш моҳияти ва муаммолари. “Кадрлар тайёрлаш миллий модели”нинг асосий таркибий қисмлари: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. “Технология” “Педагогик технологиялар” тушунчаларининг келиб чиқиши. Педагогик давр ва технология тараққиёти тарихи. Педагогик технологияларнинг ХХ асрда ривожланиши. Педагогик технология тараққиётини замонавий технологиялар. Ўқувчи шахси таълим жараёнида объект ва субъект сифатида. Шахс сифатлари тузилишининг тўртта даражаси; темперамент, психик жараёнлари хусусиятлари, тажриба ва шахснинг йўналганлиги. Билиш, махорат ва кўникмалари (БМК). Ақлий харакат усуллари (АХУ). Педагогнинг инновацион фаолияти ва инновацион фаолиятининг тузилиши. Ш.А. Амонашвиллининг шахс инсонпарварлик технологияси.
2. Дидактик жараёнда таълим технологиялари (2 соат маъруза).
Таълим технологиялари ва унинг турлари. Таълим мақсадларини белгилаш технологиялари. Анъанавий синф – дарс технологиясининг фарқланиш белгилари, анъанавий таълимнинг классифакцион тамойиллари, анъанавий таълимнинг принциплари, анъанавий таълим мазмуни ва методикаси хусусиятлари, талимнинг анъанавий шаклининг ижобий ва салбий томонлари. Таълим мақсади:умумий мақсад, ўқув мақсад, дидактик хусусий мақсад. Ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини назорат босқичлари орқали аниқлаш технологиялари.
Муаллифлик технологияси. Ҳамкорлик педагогикаси. Ш.Амонашвилининг инсон-шахс технологияси. Ўқитишни жадаллаштириш технологияси. Ўйин технологиялари ва унинг ўзига хос хусусиятлари; таълим бериш, назорат қилиш, тарбиялаш, ривожлантирувчи, предметли, ролли, амалий ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |