Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлиги Бухоро вилоят, халқ таълими боiшқармаси Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим
Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказиш
Download 279.5 Kb.
|
ФМ тадбири
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фуқаро муҳофазаси, Хаёт фаолияти хавфсизлиги”
- “Диққат,Диққат барчага!”
- Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишдан мақсад барча режалаштирилган,(дарс ва амалий машғулотлардан ташқари) тадбирлар қонун доирасида ўтказиш.
- “Фуқаро муҳофазаси”
- “Диққат, Диққат барчага!”
- Фуқаро муҳофазаси” ва “Хаёт фаолияти хавфсизлиги”
Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказиш:
Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишда энг қулай вақт куз охири ( октябр) фасли бўлиб бу даврда мактабда дастур бўйича “Фуқаро муҳофазаси, Хаёт фаолияти хавфсизлиги”дарси бўлими ўқитилаётганлиги бўлади. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини асосий ва амалий вазифаси бўлиб: рахбар ва звено болиқларини йиғиш: зилзила содир бўлганда харакатланиш тартиби: тузилманинг шахсий таркиби шахсий химоя воситаларини олиб унинг сифати ва тўғрилигини текшириб тайёр холга келтириш: нафас олиш йўлларини химояловчи оддий воситасини (пахта дока маска) тайёрлаш: шахсий кийимларни радиация ва захарланиш химояланишга мослаштириш: ёнғинга қарши, ёриқликни тўсиш, кўчириш(эвакуация) тадбирларини ўтказиш: Фуқаро муҳофазасини “Диққат,Диққат барчага!”огохлантириш ёхуд узун 2 марта чалинган қўнғироқ сигналлари бўйича харакат қилиш. Мактаб ўқувчиларига: Фуқаро муҳофазаси харбийлашмаган тузилмаларни кўздан кечириш, тавсия бўйича харакатини ташкиллаштириш: Фуқаро муҳофазаси ва Хаёт фаолияти хавфсизлиги, Тиббий билим асослари бўйича очиқ дарс ва таёргарлик: Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишдан мақсад барча режалаштирилган,(дарс ва амалий машғулотлардан ташқари) тадбирлар қонун доирасида ўтказиш. Белгиланган вақтда (Ўқув ва тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари ) ФМ штаб бошлиғи ўқувчиларни гурух бўйича сафлайди ва (мактаб директори) ФМ бошлиғига ўқувчиларни бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини тадбири бўйича тайёргарлиги хақида (рапорт)маълумот беради. “Диққат,Диққат барчага!”сигналли эшиттирилади коллеж директори ФМ бошлиғи бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишга тайёргарлигини эълон қилади,турли шаклдаги назарий ва амалий машғулотлар хамда фавқулотда вазиятлар содир бўлган оқибатларни бартараф қилиш бўйича амалий ўқув машқлар кузатилади. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишда асосан фуқаро муҳофазаси тузилмасининг бажарадиган тадбирлари бўлиши керак. Қатнашувчиларни тўлиқ жихозланган тайёр шай холда текширилгандан сўнг мактабнинг фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўтказиладиган тадбирнинг тартиби ва режалаштирган ишлар ҳақида кўрсатма беради. Қутқариш ишларини олиб бораётганда рахбар қутқариш командасини амалий бажараётгандаги машқларига эътиборни қаратиш керак: Одамларни излаб топиш, уларга биринчи тиббий ёрдам, кичик ёнғинни бартараф қилиш, кишиларни санитар тозалашдан ўтказиш. Фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғи радиоактив, кимиёвий назорат пости шахсий таркибига воситачи орқали рахбарлик қилади ва уларга қўйиладиган вазифаларни сигналлар орқали билдиради. Берилган сигналлар мазмуни (Ўқув ва тарбия ишлар бўйича директор ўринбосари ) ФМ штаб бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади. Воситачининг вазифаси қўйидагилар: Шахсий таркиб химоя воситаларини белгиланган тартибда ва вақтида кийиш, асбоблар билан аниқ ишлашни, кузатиш пости бошлиғи ўз вақтида олинган маълумотларни фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғига хисобот бериш ва кузатиш журналини юритилишини назорат қилиши. 10-11-сиф ўқувучиларини олиб борилаётган очиқ дарсларга мактаб ўқитувчилари ва фуқаро муҳофазаси ходимлари иштирок этадилар. Дарсларни фуқаро муҳофазаси тайёргарлигидан ўтган ўқитувчилар олиб боради. Очиқ дарснинг тугашига 10-12 дақиқа қолганда ўқувчиларга магнитафон лентасига ёзилган “Диққат, Диққат барчага!” сигнали эшиттирилади ёки (2-марта узун қўнғироқ чалдинади), ўқувчилар вахима қилмасдан тез ва ташкилий равишда шахсий химоя воситаларини хамда папеаларини бошларига ушлаган холда синфдан чиқишади, энг қисқа йўналиш билан мактабнинг очиқ жойига стадионга сафланишади. “Фуқаро муҳофазаси” ва “Хаёт фаолияти хавфсизлиги” очиқ дарслари тугайди. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”куни хисобот йиғини билан тугайди. Штаб бошлиғининг ахборотлари, мактаб рахбарининг ўринбосарлари, шунингдек ўзининг шахсий кузатувларига асосан бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” куни тадбири давомида қўйилган вазифаларнинг бажарилганлигига қараб қатнашган ўқувчи ва ўқитувчиларга бахо беради. Мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларига бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунининг якуний буйруғи ўқиб эшиттирилади. ИЛОВА:
2. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунига тайёргарлик хамда ўтказиш тўғрисидаги режа. Download 279.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling