Ўзбекистон Республикаси халқ таълими Вазирлиги Бухоро вилоят, халқ таълими боiшқармаси Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим
Download 279.5 Kb.
|
ФМ тадбири
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Фуқаро муҳофазаси”
- 09 октябр 2019 йил. Астарбоб қишлоғи. . Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”
- “Фуқаро муҳоқазаси”
- “Диққат,Диққат барчага!”
- Фуқаро муҳофазаси” ва “Хаёт фаолияти хавфсизлиги”
Штаб бошлиғи: Х.Азимов.
Вобкент туман 40-сон ўрта умум таълим мактаби директори Фуқаро муҳофазаси бошлиғи А.Шамсиддиновга. Х А Б А Р Н О М А. 09 октябр 2019 йил. Астарбоб қишлоғи. 2019 йил 09 октябр куни Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим мактабида.Фавқулотда вазиятларни бартараф қилиш бўйича бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказилди. Тадбирга барча мактаб ўқитувчи ва ўқувчи ходимлар қатнашди. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”куни бўйича сафланиш тушунтириш тадбирлари амалга оширилди. 10-11-синф ўқувчилари билан дастурда кўрсатилган мавзулар бўйича Фуқаро муҳофазаси”, ”Хаёт фаолияти хавфсизлиги”, ”Тиббий билим асослари” фанларидан очиқ дарслар ўтказилди. 11-синф ўқувчилари билан “Ер қимирлаш”табиий холатида мактаб фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг харакати кўриб чиқилди. Тадбир якунланиб сафланиш, алохида кўрсатгичларга эга бўлганларни тақдирлаш билан якунланди. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунида ____ нафар ўқувчи ва ____ нафар ўқитувчи ва ишчи ходимлар, қутқарув звеноси-1/7киши, санитар пост-1/2 киши, ёнғин-хавфсизлиги звеноси 1/5 киши, эвакуация звеноси-1/7 киши, жамоат тартибини сақлаш звеноси -1/3 киши, алоқа звеноси-1/3 кишидан иборат қатнашди. Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим мактаби жамоаси бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”куни тадбирларини бажаришга тайёр. Штаб бошлиғи: Х.Азимов. Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим мактабида 2019 йил 09 октябрда бир кунлик “Фуқаро мухофазаси” кунини ташкил қилиш ва ўтказиш якунлари бўйича Х И С О Б О Т. 09 октябр 2019 йил. Астарбоб қишлоғи. . Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини Вобкент туман 40-сон ўрта умумтаълим мактабида 2019 йил 09 октябр куни ўтказилди. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини сифатли ўтиши ўз вақтида тайёргарлик кўриш, иштирокчилар таркибини тўғри ҳамда аниқ раҳбарлик қилиш борасида ишлар ташкил этилди. Мактабнинг барча зарурий ҳужжатлари фуқаро муҳофазаси штаби, хамда аъзолар, мактаб рахбарияти бошчилигида ишлаб чиқдилар. Биринчи ўринда мактаб фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғи ишлаб чиқилди, унда бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишдан мақсад ва вазифалар, иштирокчилар таркиби, уларни тоифалари ва ёшига қараб тайёрлаш, қайси звено билан қачон, қайси мезонлар бўйича қўшимча шуғулланиш, қайта тайёрлаш, ўқув-базасини тайёрлаш хажми хамда уни бажариш муддати белгиланди. Бир кунлик “Фуқаро муҳоқазаси” кунига материал техник таъминот, ташкилотчилар ва жавобгарлар хамда умумий комиссия таркиби тузилди. Навбатдаги хужжатда бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказиш режаси бўлиб, уни ишлаб чиқишда Ўқув тарбия ишлар бўйича директор ўринбосари хамда Чақирувга қадар Бошланғич Тайёргарлик фани бошлиғи рахбарлик қилди. Унда бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” куни ва аниқ тайёргарлик чора-тадбирлари ва ҳисоботи, бажарилиш вақти, жойи, жавобгар шахслар тайинланди. Ишлаб чиқилган режа мактаб фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланиб, фуқаро муҳофазаси штаби бошлиғи ва фуқаро муҳофазаси мутахасиси билан келишилиб амалга оширилди. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишда камида беш кун тайёргарлик кўрилди. Асосий диққат эътибор доимий таркибни сифатли, юқори даражада тайёргарлик кўришга қаратилди. Барча мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларни тайёрлаш вақтида ёшига қараб 2та гурухга бўлиниб, уларга бажариладиган тадбирлар сони, унинг мазмуни, ўтказилиш жойи вақти тушунтирилди. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”кунини ўтказишда ўқувчи ва ўқитувчилар ўрни ва вазифаси, ўқувчи ва ўқитувчиларни маънавий-сиёсий ва рухий тайёргарлигини оширишдаги роли тушунтирилди. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишда мактабда дастур бўйича “Фуқаро муҳофазаси”,“Хаёт фаолияти хавфсизлиги”,”Тибий билим асослари”фанларидан очиқ дарслар ўтилди. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини асосий ва амалий вазифалари қўйидагича белгиланди, рахбар ва звено болиқларини йиғилиши бўлди, зилзила содир бўлганда харакатланиш тартиби тайёрланди, тузилманинг шахсий таркиби шахсий химоя воситаларини олиб унинг сифати ва тўғрилигини текширилиб тайёр холга келтирилди, нафас олиш йўлларини химояловчи оддий воситасини (пахта дока маска) тайёрланди, шахсий кийимларни радиация ва захарланиш химояланишга мослаштирилди, ёнғинга қарши, ёриқликни тўсиш,кўчириш (эвакуация) тадбирлари ўтказилди, Фуқаро муҳофазасини “Диққат,Диққат барчага!”огохлантириш сигналлари ёхуд (2-марта узун қўнғироқ) бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Фуқаро муҳофазаси харбийлашмаган тузилмаларни кўздан кечирилиб, тавсия бўйича харакатлар амалга оширилди, Фуқаро муҳофазаси, Хаёт фаолияти хавфсизлиги, Тиббий билим асослари бўйича кўргазмали дарслар ташкил этилди. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказиш барча режалаштирилган (дарс ва амалий машғулотлардан ташқари) тадбирлар қонун доирасида ўтказилди. Белгиланган вақтда (Ўқув тарбия ишлар бўйича директор ўринбосари ) ФМ штаб бошлиғи ўқувчиларни синф бўйича сафланди ва (мактаб директори) ФМ бошлиғига ўқувчиларни бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини тадбири бўйича тайёргарлиги хақида (рапорт)маълумот берди. “Диққат,Диққат барчага!”сигналли ёки (2-марта узун қўнғироқ) эшиттирилди, мактаб директори ФМ бошлиғи бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишга тайёргарлигини эълон қилди, турли шаклдаги назарий ва амалий машғулотлар хамда фавқулотда вазиятлар содир бўлган оқибатларни бартараф қилиш бўйича амалий ўқув машқлар ўтказилди. Бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси” кунини ўтказишда асосан фуқаро муҳофазаси тузилмасининг бажарадиган тадбирларига эътибор қаратилди. Қатнашувчиларни тўлиқ жихозланган тайёр шай холда текширилгандан сўнг мактабнинг фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўтказиладиган тадбирнинг тартиби ва режалаштирган ишлар ҳақида кўрсатма берди. Қутқариш ишларини олиб бораётганда рахбар қутқариш командасини амалий бажараётгандаги харакатли машқларга эътиборни қаратди: Одамларни излаб топиш, уларга биринчи тиббий ёрдам, кичик ёнғинни бартараф қилиш, кишиларни санитар тозалашдан ўтказиш ишларини амалга оширди. Фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғи радиоактив, кимиёвий назорат пости шахсий таркибига воситачи орқали рахбарлик қилди ва уларга қўйиладиган вазифаларни сигналлар орқали билдирди. Берилган сигналлар мазмуни (Ўқув тарбия ишлар бўйича директор ўринбосари ) ФМ штаб бошлиғи томонидан ишлаб чиқилди. Воситачининг вазифаси қўйидагича белгиланди. Шахсий таркиб химоя воситаларини белгиланган тартибда ва вақтида кийиш, асбоблар билан аниқ ишлашни, кузатиш пости бошлиғи ўз вақтида разведкага олинган маълумотларни фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғига хисобот бериш ва кузатиш журналини юритилиш тартибини назорат қилди. 10-11-синф ўқувчилари билан ўтказилган очиқ дарсларга мактаб ўқитувчилари ва фуқаро муҳофазаси ходимлари иштирок этдилар. Дарсларни фуқаро муҳофазаси тайёргарлигидан ўтган ўқитувчилар олиб борди. Очиқ дарснинг тугашига 10-12 дақиқа қолганда ўқувчиларга магнитафон лентасига ёзилган “Диққат,Диққат барчага!” ёки (2-марта узун қўнғироқ) сигнали эшиттирилди, ўқувчилар вахима қилмасдан тез ва ташкилий равишда шахсий химоя воситаларини олиб синфдан чиқишди, энг қисқа йўналиш билан мактабнинг очиқ жойи стадионга сафланишди. “Фуқаро муҳофазаси” ва “Хаёт фаолияти хавфсизлиги” очиқ дарслари сифатли ўтилиб якунланди. Бир кунлик“Фуқаро муҳофазаси”куни тадбири хисобот йиғини билан якунланди. Фуқаро мухофазасининг бошлиғи ва штаб бошлиғининг ахборотлари, шунингдек тадбир кузатувларига асосан бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”куни тадбири давомида қўйилган вазифаларнинг бажарилганлигига қараб қатнашган ўқувчи ва ўқитувчиларга бахо берди. Мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларига бир кунлик “Фуқаро муҳофазаси”кунининг якуний буйруғи ўқиб эшиттирилди.. Фуқаро муҳофазаси бошлиғи: А.Шамсиддинов. Download 279.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling