Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet109/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ЛУҒАТ – ЭНГ МУҲИМ АХБОРОТ МАНБАИ 
Неъматова Г. – ВПКҚТ ва МОИ, филология фанлари номзоди 
Бир фарзонадан, сизнинг энг севимли машғулотингиз нима, деб сўрабдилар. 
Донишманд: “ Луғат титкилаш”,- деб жавоб берган экан. Ҳақақатан ҳам, “луғат титкилаш” 
таффакурни ривожлантириш, ранг-баранг билимларни ҳосил қилишнинг энг асосий йўлидир. 
Бугунги ахборот асрида “луғат титкилаш”нинг аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Биз 
бугунги тараққиётни компьютерларсиз, уларнинг муҳташам хотирасида мужассамланган 
миллиард-миллиард гигабайтли ахборот захирасисиз мутлақо тасаввур эта олмаймиз. Ҳар бир 
байт - бу янги ахборот демакдир. Мана шу ахборот зарра-зарра тўпланиб, кўз илғамас 
хазиналарни, ахборот ва маълумот тўпламларини ташкил этади. Бу маълумотлар ҳозирги 
кунда ҳам ўқитувчининг, ҳам ўқўвчининг ҳам қўли, ҳам кўзи, ҳам қулоғи, ҳам онгидир. 
Буларсиз ҳозирги ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди. Луғат хилма-хил, маълумотнома эса мана 
шу хазинанинг очқичидир. 
Она тили таълими тизимида ҳам бу очқичлар улкан аҳамият касб этади. Афсуски, ўтган 
асрда ўқув луғатларини, хусусан, миллий она тилидан ўқув луғатларини тузиш ва 
оммалаштириш ўта ночор ҳолатда эди. Ўзбек мактабхонлари 1924 йидан миллий истиқлол 
ибтидосигача “Имло луғатидан” бошқа жиддий бир қўлланмага молик эмас эди. Ваҳоланки, 
нафақат билимларни бойитиш ва тафаккурни ривожлантиришнинг энг асосий йўли, фарзона 
айтганидек “луғат титкилаш”дир. Ўзбек болалари бу бахтдан зўрлик билан маҳрум этилган 
эди- луғатлар тузилмаган, оммалаштирилмаган, ўқувчиларда луғатларга мурожаат қилиш 
маданияти мутлақо шакллантирилмаган эди. 
Миллий истиқлол шарофати билан жуда қисқса муддатда она тили бўйича ҳам ўқув 
луғатлари тузила бошланди. Ҳозирги кунда ўқувчиларимиз миллий ва замонавий руҳда 
тузилган ундан ортиқ турдаги ўқув луғатлари, шунингдек, ўқувчиларга мўлжалланган она 
тили қомусига ҳам эгадир. Бу ўқув луғатлари профессор Бахтиёр Менглиев ташаббуси билан 
Қарши шаҳрида жамоатчилик асосида иш бошланган “Миллий ўқув луғатчилиги” маркази 
томонидан 2007-2009 йилларда “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан (ўзбек кирилл 
алифбосида) чоп этилди. Булар қуйдагилар: 
- Она тили. Қомус. Мактаб ўқувчилари учун. Тузувчилар Менглиев Б.,
Холиёров Ў. Тошкент Янги аср авлоди.2009.274 б. 
- Шариф Бобожонов, Икром Исломов “Ўзбек тилининг сўзларнинг даражаланиш ўқув 
луғати. Мактаб ўқувчилари учун.”Т.Янги аср авлоди.2007. 70 б. 
- Отабек Шукуров, Барчиной Бойматова “Ўзбек тилининг маънодош сўзлар ўқув луғати”. 
Т. Янги аср авлоди.2007. 58 б. 
- Хосият Сувонова, Гулноза Турдиева “Ўзбек тилининг шаклдош сўзлар ўқув луғати. Т 
Янги аср авлоди. 2007.54 б. 
- Умида Тўраева, Дилдора Шодмонова “Ўзбен тилининг зид маъноли сўзлар ўқув луғати”. 
Т. Янги аср авлоди.2007.56 б. 


137 
- Бахтиер Менглиев в.б. “Ўзбек тилининг сўз ясалиш ўқув луғати”.Т. Янги аср 
авлоди.2008.180 б. 
- Бахтиер Менглиев в.б. “Ўзбек тилининг иборалари ўқув луғати”.Т. Янги аср 
авлоди.2007.72 б. 
- Ёрқиной Хамроева “Ўзбек тилининг ўзлашма сўзларнинг ўқув луғати”.Т. Янги аср 
авлоди.2007.124 б. 
- Бахтиер Менглиев в.б. “Ўзбек тилининг сўз таркиби луғати”.Т. Янги аср 
авлоди.2007.104 б. 
- “Ўзбек тилининг қушма сўзларнинг ўқув луғати”.. 
- Нафасов Тўра, Нафасова Вазира “Ўзбек тилининг талаффуздош сўзлари ўқув изоҳли 
луғати. Мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари учун ”.Т. Янги аср авлоди.2007. 
122 б. 
Тўғри, “қалдирғочлар” ҳали қанот ёйиб, юксак парвозга тайёр эмас - луғатлар замонавий 
лексикографик талаблардан анча паст, жаҳон ўқув луғатчилиги талабларига тўла жавоб 
беролмайди. Лекин, йигирма йил муқаддам она тили таълими фидойиси бундай луғатлардан 
умуман бебаҳра эди. Ҳозир эса бундай луғатлар бор, уларни такомиллаштириш, 
гўзаллаштириш, давр талабига, замон талабига мувофиқлаштириш галдаги вазифамиздир.
“Қутадғу билиғда” шундай бир мисра бор : 
Боши келди хайрнинг, сўнги келгуси, 
Боши кетди шарнинг, сўнги кетгуси 
Ўзбек болалари она тили машғулотларида фойдаланиш учун ҳеч қандай қўлланма, 
луғатга эмас эди. Бугун улар такомиллашган, мукамаллашган шакл ва мазмунда бўлмаса ҳам,
БОР. Шунинг ўзи улкан ютуқдир. Зероки, давр талаблари билан уйғун равишда бу ўқув 
луғатлари (“бешикдаги Алпомишлар”) WORD дастурида тузилган, улардан нусха олиш, 
кўпайтириш, флешкаю дискеталарга кўчириш хеч бир мураккаблик туғдирмайди. Бу ўқув 
луғатларнинг электрон вариантлари вилоятимизнинг деярли ҳар бир таълим ўчоғида, 
Республика Таълим марказида, вилоятларимизнинг малака ошириш институтларининг 
барчасига тарқатилганлиги сабабли, истаган талабгор улардан бемалол фойдалана олади. 
Фақат, истак, хохиш бўлса бас! Шунинг учун, луғат йўқ, ахборот манбаи йўқ, деб баҳосозликка 
ўрин йўқ. Луғатлар электрон вариантда, ҳам китобу қўлланма сифатида ҳам тузилган. 
Электрон вариантлари истаган фойдаланувчи учун берилган. Фойдаланиш истаги бўлса, 
етарли. Кенг ўқувчилар оммасига ўқув луғатларидан, уларнинг электрон кўринишларидан 
самарали фойдаланиш малака ва кўникмаларини шакллантириш таълим тизимимиз олдида 
турган муҳим энг долзарб вазифаларидан биридир. Ахборот асрини ахборот ресурсларидан 
унумли ва тўғри фойдаланиш маданиятисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Бу уруғсиз ҳосил 
олишни ният қилишдек гап. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling